Бишкекда суннат қилиш вақтида вафот этган етти ёшли бола кучли стрессга тушиб, кейин юраги тўхтаб қолган. Бу ҳақда боланинг ўлимини текширган комиссия раиси, жарроҳ Талант Омурбеков Kaktus Мedia нашрига билдирди.
Хирург воқеани мустақил мутахассислар текшириб, комиссия бошқа мутахассислардан ҳам маслаҳат олганини маълум қилди. Омурбековнинг айтишича, вафот этган болани болалар учун мослаштирилмаган касалхонада, болалар мутахассислари ва анестезиологларсиз шароитда операция қилинган.
«Махсус асбоблар, ускуналар, наркоз аппарати, ИВЛ аппаратлари бўлиши керак. Майда-чуйдаси кўп», — деб таъкидлади у.
Жарроҳнинг айтишича, шифокорлар болани олдиндан тиббий тайёргарликдан ўтказишган эмас, шу сабаб у кучли стресс олган.
«Операция олдидан болаларга махсус воситалар берилади. Тўпламда бронхларни кенгайтирувчи, аллергияга қарши, болани тинчлантирувчи дори-дармонлар бўлади», — деди Омурбеков.
Жарроҳ шифокорлар боланинг руҳий ҳолатини ҳам ҳисобга олишмаганини, процедура вақтида бола кучли стресс олганини таъкидлади.
«Тасаввур қилинг, етти ёшдаги болани операция хонасида олти-етти киши ўраб олса, орган ўзи сезувчан бўлса, кейин унга игна сайилса. Бола оғриқдан типирчилаган эмас: унга оғриқ қолдирувчи игна сайилганда ҳам қўрққанидан тепинган. Болага 3-болалар касалхонасида операция қилган жарроҳнинг айтишича, унга оғриқ қолдирувчи дорини жуда кўп беришган, бола қўрққанидан эмас оғриқдан йиғлаяпти деб ўйлашган бўлса керак. Катта одамлар билан ишлаган шифокорлар бундай ҳолатларни ҳисобга олмайди», — деди профессор.
Хирург боланинг ўлимига қўрқув гармонини, адреналинни ажралиб чиқиши, кўп миқдорда берилган оғриқ қолдирувчи воситалар ва наркоз олиб келди деб хулосалади. Унинг айтишича, буларнинг бари бир-бирига қўшилган.
«Бола қаршилик қилгани учун жарроҳлар операцияни охирига етказмаган. Кейин №3 болалар касалхонасига олиб келишган. Қон тўхтамай, парафимоз пайдо бўлган — жинсий аъзосининг бошини суннат териси ёпиб қолган. Бундай ҳолда зудлик билан операция қилиниши керак. Болага наркоз берилиб, суннат қила бошлаганда, олдин нафас олиши, кейин юраги тўхтаб қолган. Жонлантириш чоралари кўрилган, бироқ болани сақлаб қолишган эмас», — деб тушунтирди Омурбеков.
Суннат қилиш вақтида боланинг вафот этиши
2-апрелда Бишкекдаги № 3 тиббий тез ёрдам болалар клиник касалхонасида (3-болалар касалхонаси) суннат қилиш вақтида етти ёшли бола вафот этган.
Болага миллий госпиталда анестезия қилиниб суннат қилинган. Кейин бола «Платтер синдроми ташҳиси билан жароҳатдан қон тўхтамай» №3 болалар касалхонасига тушган. Бу ерда етти ёшли бола ҳушига келмай вафот этган.
Боланинг ўимини сабабаини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидан «Клооп»га №3 тиббий тез ёрдам болалар клиник касалхонасининг раҳбарияти ички текширув бораётганини билдиришган.
Ҳозирда №3 болалар касалхонасида ички текширув бормоқда. Миллий госпиталнинг бўлим бошчисига ҳайфсан берилиб, операция қилган врач ўз истаги билан ишдан кетган, урология бўлимининг бошчисига тарбиявиш ишларни олиб бориш ва ординаторлар ишини назорат қилишни кучайтириш топширилган.
Бу суннат қилиш вақтида болалар вафот этиб ёки жабрланган биринчи воқеа эмас. 2019-йили Иссиқкўл вилоятида уч ёшдаги бола суннат қилингандан кейин наркоз сабаб ўзига келмай вафот этган. Ўша йили шу вилоятда ўн ёшдаги ола масжидда суннат қилингандан кейин кўп қон кетиб, гематома билан касалхонага тушган.