Талас вилоятининг Бакай-Ата туманига қарашли Уйур-Марал қишлоғида ногиронлиги бор қизни зўрлашда гумонланиб 42 ёшдаги ҳамқишлоғи қўлга олинди. Бу ҳақда Талас ВИИБнинг матбуот котиби Динара Сарногоева билдирди.
Сарногоеванинг айтишича, милицияга жабрланувчи қизнинг акаси ариза ёзган. У аризада 18-апрель куни биринчи гуруҳ ногирони, 30 ёшдаги синглисини заифлигидан фойдаланиб, «Боди» исмли киши зўрлаганини ёзган.
Терговда гумондор даъволарни инкор қилган. Суд-тиббий экспертизанинг натижаси гумондорнинг танасида куч ишлатиш ва жароҳат белгилари йўқ деган хулоса чиқарган.
Факт бўйича «Жиноятга қилишга ҳаракат» ва «Зўрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, гумонланувчи вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Бунгача Иссиқкўл ВИИБнинг матбуот хизмати Туп туманида эркак киши ногиронлиги бор 16 ёшдаги қизни зўрлаб, қиз ҳомиладор бўлиб қолагнини билдирган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг вилоят бўйича координатори Бейшекан Жайилмишова қиз кесарево йўли билан операция қилиниб, бироқ болани сақлаб қолишни имкони бўлмаганини билдирган.
Ногиронлиги бор аёлларга нисбатан зўравонлик
Қирғизистонда камида 197 минг одам ногирон. Улар инфраструктура, жамоат транспорти билан тўлақонли фойдалана олмай, ишлаш имконияти чекланган бўлиб, жамиятда сезилмай, қабул қилинмайди.
Қирғизистон 2019-йили Ногиронларнинг ҳуқуқлари ҳақидаги БМТнинг Конвенциясини ратификациялаганига қарамай, улар аҳолининг заиф қатлами бўйича қолмоқда ва давлат қарорларини қабул қилишда жалб қилинмайди.
Қирғизистон барча аёллар жуда заиф, ногиронлиги бор аёллар эса бундан икки карра заифдир.
«Ногиронлиги бор қизлар дискриминацияга икки марта кўп дучор бўлади. Биринчидан, аёл бўлгани учун, иккинчидан ногирон бўлгани учун. Улар зўрлаш бўлган вақтда кучсиз бўлишади», — деган «Тендик» ногиронлар иттифоқи» жамоат бирлашмасининг етакчиси Гулмира Казакунова.
Агар зўравонилкка ёки турмуш қийинчиликларига дуч келсангиз, билим олиш, иш билан таъминлаш, ижтимоий томондан қўллаш бўйича ёрдам берувчи «Тендик» ногиронлар иттифоқига мурожаат қилсангиз бўлади.