25-апрелда депутат Дастан Бекешев Телеграм-канали орқали ўзи раис ўринбосари бўлган парламент қўмитаси давлат бюджетидан миллионлаган сомни қаерга сарфлашини айтиб берди.
«Пул йўқ деяпсизларми? Давлатнинг пули бор, бу оз пул эмас», — деб таъкидлади депутат.
Депутатнинг айтишича, қўмита давлат заҳирасидан президентнинг заҳира фондига 500 млн сом ажратишни маъқуллади. Бекешев давлат раҳбари фондининг «суммаси жуда кўплигини» таъкидлади.
2021-йилнинг декабрида Бекешев президентнинг заҳира фонди республика бюджети даромадидан 2%га кўпайтирилганини айтган. Унда депутат, бундай йўл билан давлат раҳбари 2,8 млрд сом пулни сарфлашга ҳақли эканини таъкидлаган.
Давлат молия молия назоратининг аъзолик ҳақини тўлашга қўмита яна 8,7 миллион сом ажратишни маъқуллаган. Депутат муассаса бирор бир халқаро ташкилотга 2016-йили қарз бўлиб қолганини билдирди, бироқ қайси ташкилот эканини очиқламаган.
«47 млн сомни Қирғиз миллий “Манас” театрини молиялаш учун [тасдиқланди]. Яширин ҳаражатларга ажратилган яна бошқа миқдордаги суммалар бўлди», — деб ёзди Бекешев.
Бундан ташқари, депутатнинг маълумотига кўра, қўмита давлатга 160 млн доллар қарз олишни қўллаган. Бу пул бюджетни қўллашга сарфланади. Унинг 80 млн долларини Қирғизистон шу йил олади.
Яна $29 млнни ҳукумат грант қатори «Яшил иқлим фонди»дан олади. Бу пулга Норин ва Ўш вилоятдиаги яйловларни ва ўрмонларни яхшилаш режалаштирилган.
Депутат қўмита 14 млн евро насия ва 3 млн евро грант олишни қўллаганини ёзган. Маблағ Ўш вилоятининг ирригация тармоғига сарфланади.
Молия вазирлигининг маълумотига кўра, охирги икки йилда ривожлантириш бўйича халқаро ҳамкорлари билан 758,3 млн долларлик шартномани имзолаган.
Муассасанинг билдиришича, бу сумманинг ичидан 466,8 млн доллар — кредит, қолган 291,5 млн доллари — грант. Вазирликдан Қирғизистон ривожланиб келаётган, даромади паст давлат бўлгани учун донорлар насияларни «анча енгил шартлар билан» беришаётганини таъкидлашди.