Айсулуу Тинибекова Монголияда ўтаётган кураш бўйича Осиё чемпионатида 62 кг оғирликкача бўлган категорияда гиламга тушиб, кумуш медал олди.
Финал учрашувда Тинибекова 22-апрелда япониялик спортчи билан курашган. Бироқ охирги мусобақа Тинибекова жароҳатлангани учун муддатидан аввал тугаган. Оёғидан жароҳат олгани учун тақдирлаш маросимига ҳам қатнаша олмади.
Кейин ижтимоий тармоқларда қозоғистонлик спортчи Айсулуу Тинибековани мусобақада жароҳатлангани учун бўйнига миндириб кўтариб кетаётгани олинган видео пайдо бўлган.
Видеодаги қиз Қозоғистоннинг халқаро классдаги спорт устаси, Гулмарал Еркебаева экани маълум бўлди. У Монголиядаги Осиё чемпионатида 76 кг оғирликдаги учрашувда бронза медалини олган.
Айсулуу Тинибекова — икки карра жаҳон, тўрт карра Осиё чемпиони, Токиодаги Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндори ва бошқа кўплаган мусобақаларнинг ғолиби.