Осиё чемпионатидаги финал мусобақасида жароҳат олган Тинибекова халққа мурожаат қилди

Қирғизистонлик спортчи Айсулуу Тинибекова Монголиянинг Улан-Батор шаҳрида ўтаётан Осиё чемпионатининг финал учрашувида жароҳатланганини билдирди.

«Бугун мени Осиёнинг бешинчи карра чемпиони бўлиш имконим бор эди. Қўлимдан келганича ҳаракат қилдим. Бироқ ҳал қилувчи дақиқаларга келганда жароҳатландим. Профессионал спортда бундай ҳолатлар бўлиб туради», — деб ёзди спортчи Инстаграм саҳифасига.

Тинибекова қўллаб турган қирғизистонликларга миннатдорчилик билдириб, халқнинг дастаги унга «илҳом беришини» таъкидлади.

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от Tynybekova Aisuluu (@tynybekova.aisuluu)

«Менинг энг асосий мотивация ва илҳом манбаим — сизларсизлар!», — деб ёзди у.

22-апрелда Тинибекова Осиё чемпионатининг финал учрашувида 62 килограмм оғирликда япониялик полвон Нонока Озаки билан курашиб, 9:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Тинибекова оёғи жароҳатлангани сабаб учрашув муддатидан олдин тзхтатилди. Медаль топшириш маросимига Тинибекованинг ўрнига Айпери Медет қизи чиқиб, кумуш совринни олди.

Бунгача Осиё чемпионатида қирғизистонлик полвонлар Жоламан Шаршенбеков билан унинг акаси Тинар Шаршенбеков ва Акжол Махмудов олтин медални қўлга киритишган. Қизлар орасидаги курашда Айпери Медет қизи олтин медаль олса, Мээрим Жуманазарова кумуш олди.

Айсулуу Тинибекованинг карьераси

Айсулуу Тинибекова.

Айсулуу Тинибекова биринчи марта 2012-йили Лондонда ўтган олимпиада ўйинларида 13-ўринни олган. 2013-йили Универсиаданинг бронза медалини олган.

2014-йили Осиё чемпионатида кумуш олса, Осиё ўйинларида бронза медали соҳибаси бўлган. 2015-йили яна Осиё чемпионатига қатнашиб, кумуш медал ютиб, 2016-2017-йиллари кетма-кет Осиё чемпиони бўлган.

Шунингдек, 2017-йили Ислом бирдамлик ўйинида олтин олиб, ўша йили Осиё чемпионатида кумуш, Жаҳон чемпионатида бронзани қўлга киритган.

Тинибекова 2018-2019-йили ўтган Осиё ўйинларининг икки карра чемпиони. 2021-йили Жаҳон чемпиони бўлган.

2021-йили Норвегиянинг Осло шаҳрида ўтган Жаҳон чемпионатида олтин совринни олиб, яна чемпион бўлган.

Бундан ташқари, Айсулуу Тинибекова Польшада аёллар орасида ўтган «Poland Open-2021» эркин кураш бўйича халқаро мусобақада олтин медални олган.

Полвон қиз United World Wrestlingнинг дунёдаги энг яхши полвон аёлларининг рўйхати бошига кўтарилган.