Қирғизистонда креатив иқтисод «давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири» деб аниқланди. Бу ҳақда президент Садир Жапаровнинг «Креатив иқтисодни ривожлантириш ва Қирғиз Республикасини прогрессив ривожлантириш учун шароит яратиш бўйича чоралар ҳақида» имзоланган фармонида айтилади.
Давлат раҳбарининг матбуот хизматидан «сўнгги йиллари одамнинг интеллектуал салоҳиятига асосланган ва халқнинг даромадининг ўсишига ва иш билан таъминланишига, имкон берувчи иқтисоднинг перспектив секторларидан бири қатори креатив иқтисодни бутун дунё бўйича, бунинг ичида Қирғизистонда фаол ривожланмоқда» деб таъкидлашди.
*«Креатив иқтисод» термини биринчи марта илмий қўлланишга 2000-йили киритилган. Одатда, бу тушунча интелектуал фаолият натижаси сифатида товарларни ва хизмат кўрсатишларни сотишга асосланган иқтисоднинг ўзгача сектори бўлиб ҳисобланади.
Президент ўз фармони асосида ўлка иқтисодини инновация йўналишини ривожлантириш учун асосий тузишга қарор қилди. У креатив индустриялар секторини иқтисоднинг янги тармоғи сифатида ривожлантиришга имкон бериши керак.
Шунингдек, давлат раҳбари минкабга қуйидаги топшириқларни берди:
- ўлканинг креатив иқтисодини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш;
- креатив индустриялар классификациясини аниқлаш;
- креатив индустриялар паркини тузиш;
- 2022-йилнинг 1-октябригача креатив индустрияларни ривожлантиришга йўналтирилган ҳуқуқий-меъёрий актлар тўпламани ишлаб чиқиш;
2021-йилнинг натижаси бўйича Қирғизистон глобал инновация индексида (Global Innovation Index) 132 давлат ичидан 98-ўринни эгаллаган. Сabar.asia’нинг маълумотига кўра, баҳолаш учун ўлканинг инновацион ривожланишини тўлиқ кўрсатган 80 параметр қўлланилади, унинг ичида сиёсий ҳолатга, таълим аҳволига, инфраструктура ва тадбиркорликни ривожланиш даражаси таҳлил қилинади.
Масалан, ўтган йили Швейцариянинг иқтисоди энг инновацион деб аниқланган.