Темировнинг адвокатлари журналистга қарши айбларни «абсурд» деб аташди

279

Суриштирувчи журналист Болот Темировнинг адвокатлари журналистга қарши қўзғалган жиноий ишларни «тўлиқ абсурд» деб аташди. Адвокатларнинг билдирувини Темиров Фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.

Оқловчиларнинг айтишича, тергов Темиров қалбаки ҳарбий чипта ва вақтинчалик гувоҳномадан фойдаланган деб айтмоқда.

«Бироқ бу ҳужжатлар ваколатли давлат органлари томонидан берилса, қандай қилиб қалбаки бўлиши мумкин?» — деб таъкидлашди юристлар.

Адвокатлар милициянинг журналист 14 йил давомида давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган деган маълумотини ҳам абсурд деб аташди. Сабаби чегара хизмати Темировни чегарадан ўтказиб, паспортига муҳр босишни давом эттирган.

«Бу вақт оралиғида Болот муддати тугагани сабаб паспортини ўзгартиришга ҳам, ишга олишда текшириладиган давлат лавозимида ишлашга ҳам улгирибди», — дейилади Темиров адвокатларининг билдирувида.

Юристларнинг фикрича, агар журналистнинг ҳужжатлари қалбаки бўлса, унда ўша қалбаки ҳужжатларни берган амалдорларни айблаш керак.

«Болот бу жиноятларнинг субъекти бўлолмайди, сабаби у ўзига “қалбаки” шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан ҳарбий гувоҳнома берган ҳарбий комиссариатни ҳам, паспорт стол ходими ҳам эмас. Шунингдек, жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтиб кетган», — деб билдиришди юристлар.

Темировга қарши жиноий ишлар

Темиров 20-апрелда милиция унга «ҳужжатни қалбакилаштириш», «давлат чегарасидан ноқонуний ўтиш» моддалари билан жиноий қўзғаганини айтди.

Тергов версиясига кўра, Темиров ўзида рус фуқаролиги бўла туриб Қирғизистон фуқаролигини олган, шунингдек бу фактни ҳисобга олганда давлат чегарасидан 50 мартадан ортиқ кесиб ўтган.

Бунгача суриштирувчи журналистга «гиёҳванд моддаларни ноқонуний сақлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалиб, кейин у «гиёҳванд моддаларни ноқонуний тайёрлаш» моддасига алмаштирилган.

Журналистга қарги иш Temirov LIVE’нинг офиси спецназ иштирокида тинтув қилингандан кейин очилган. Тинтувда Темировнинг ишмини орқа чўнтагидан куч органлари гиёҳванд модда деб шубҳали ўрамни топишган. Журналист унга ўрамни солиб қўйишган деб билдирган.

Темировга қарши жиноий ишларни қўзғаш ва тинтувлар у «Кыргызнефтегаз» давлат компанияси ишлаб чиқарган мазутни экспорт қилишдаги шубҳали схемалар ҳақидаги суриштирувини чиқаргандан кейин бошланган. Журналистлар бу схемаларга МХДҚ бошчиси Камчибек Ташиевнинг қриндошларини, аниқроғи укалари Шайирбек ва Казибек Ташиевларнинг алоқаси борлигини аниқлашган.