Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Сокулук ТИИБнинг тергов хизмати раҳбарининг ўринбосарини 20 минг сом пора олаётганда қўлга олди.
Махсус хизматга «С.Г.» исмли фуқаро ариза билан мурожаат қилган. Унда туман милициясининг етакчиларидан бири унга нисбатан бораётган судгача текширувни тўхтатиш учун 50 минг сом талаб қилганини айтган.
Маълумотга кўра, ариза эгасига 2020-йили йўл ҳаракати ва транспорт воситасини эксплуатациялаш қоидаларини бузиш факти билан иш қўзғалган. Бироқ жабрланувчи «даъвоси йўқлиги ҳақида» маълумотнома беришига қарамай, қўлга олинган милиция ходими пора талаб қилган.
Бу факт «пора олиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, 19-апрелда «К.А.М.» исмли гумондор Сокулук қишлоғида пул талаб қилаётганда ушланган. Гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Апрелнинг бошида Бишкекнинг Биринчи май туман ички ишлар бошқармасининг терговчиси 85 минг сом пора олаётганда қўлга олинган. У ариза эгасидан судгача текширувни тўхтатиш учун 2 минг АҚШ доллар миқдорида пора талаб қилган. Гумонланувчи МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилган.
Коррупция даражасини ўрганган Transparency International халқаро ташкилотининг маълумотига кўра, Қирғизистон 2021-йили порахўрликнинг даражаси бўйича 27 очкога эга бўлиб, 144-ўринга чиққан. Бу кўрсаткич 2020-йилга қараганда 20 босқичга паст — олдинги йили Қирғизистон 31 балл билан 124-ўринда эди.