Маданият вазирлиги Пишпекнинг биринчи мэри Терентьевнинг уйини таъмирлай бошлади

301

Бишкекда Пишпекнинг биринчи мэри Илья Терентьевнинг уйини реконструкциялаш ишлари бошланди. Бу ҳақда Маданият, ахборот ва спорт вазирлигининг матбуот хизмати маълум қилди.

Илья Терентьевнинг уйини теъмирлаш вақтида олинган сурат. Сурат: Маданият вазирлиги
Илья Терентьевнинг уйини теъмирлаш вақтида олинган сурат. Сурат: Маданият вазирлиги

Маданият вазирлигининг маълумотига кўра, уй турган жойга аввалроқ муассаса раҳбари Азамат Жаманкулов, «Кыргызреставрация» лойиҳалаш институтининг етакчиси Жумамедел Иманкулов ва «Дордой» ассоциациясидан вакиллар борган.

Иманкулов 24.kg’нинг мухбирига таъмирлаш ишлари давомида ғишт билан тикланган деворлар мустаҳкамланиб, кейин чиқарилган ёғоч устунлари қайтадан ўрнатилади деди.

«Таъмирлаш ишларини “Дордой” ассоцияацияси олиб бормоқда, бизнинг мутахассислар назорат қилмоқда. Уйни аввалги ҳолига келтиришга ҳаракат қиламиз», — деди Иманкулов.

Терентьевнинг уйини реконструкциялашни ҳукумат охирги марта 2022-йили январда ваъда қилган. Ўша ватқда мэриядан таъмирлаш ишлари «Дордой» бирлашмаси ҳисобидан олиб борилишини айтилган. Бунга тахминан 11 миллион сом сарфланиши маълум қилинган.

Муассасадан бинонинг реконструкциси 2022-йилнинг ноябри охирида битади деб ваъда қилишган. Пишпекнинг биринчи сайланган бошчиси (мэри) Илья Терентьевнинг четидаги уйи тахминан 19-асрнинг охирида қурилган. Уй тарих ва маданият ёдгорликлари давлат рўйхатига киритилган.

Қаровсиз қолган бинони тиклаш ва ҳукуматнинг ваъдалари

Охирги 20 йилда уйни тиклаш бўйича «Бишкекбашкыархитектура», Маданият вазирлиги ва бошқа давлат органлари кўтарган масала муваффақиятли бўлмаган. Маданият вазирлигидан «Клооп»га Терентьевнинг уйини қайта тиклаш бўйича лойиҳа олдинроқ тайёр бўлганини, бироқ ҳаммаси пул йўқлигидан тўхтаб турганини айтишган.

Ҳукумат Терентьевнинг қаровсиз қолган уйини тиклаш масаласи 2013-йили ҳам кўтарган. Унда реставрация лойиҳаси асосида ёдгорлик атрофидаги боғни тиклаш режалаштирилган. Боғ атрофида болалар майдончаси, кафе, фаввора, ҳовуз ва ўтиргичлар ўрнатишни ваъда қилган.

Бироқ ҳукумат бу лойиҳага маблағ тополмаган. Уларнинг айтишича, бюджетдан бунга маблағ ажратилмаган.