Қозоғистон 11-апрелдан бошлаб қуруқликдаги ўтказиш пунктлари орқали қирғиз-қозоқ чегарасидан ўтишга қўйилган чекловларини бекор қилди. Чекловлар коронавирус пандемияси сабаб 2020-йили киритилган эди.
Қирғизистоннинг чегара хизматидан энди қирғизистонликлар қўшни давлатга бир неча назорат ўтказиш бекатлари орқали бора олишини айтишди:
- «Чалдибар — автойўл»;
- «Ак-Жол — автойўл;
- «Кен-Булун — автойўл»;
- «Токмок — автойўл».
Юксиз енгил машиналар учун «Кенг-Булунг — автойўл» назорат ўтказиш бекати ишлайди.
«Чегарадан ўтишда Қирғизистон ва бошқа давлатнинг фуқаролари охирги 72 соат ичида топширилган ПЧР-тестнинг натижаси ёки олти ойдан кам бўлмаган вақт ичида вакцина олгани ҳақидаги сертификатни кўрсатиши керак», — деб маълум қилишди чегара хизматидан.
Матубот хизмати қўшимча қилишича, Қозоғистон орқали Россияга киришни истаган қирғизистонликлар маълумотни рус элчилигидан аниқлаштириши керак.
Қозоғистон билан ёпиқ чегаралар
Қирғизистон билан Қозоғистоннинг қуруқликдаги чегаралари 2020-йили коронавирус пандемиясдан ёпилган. 2022-йилнинг мартида Қирғизистоннинг ташқи ишлар вазирлигидан икки йил деганда маълум бир чекловлар олинганини билдиришган.
Қуруқликдаги чегараларни очиш масаласи бир неча марта кўтарилган. 2021-йилнинг ноябрида масалани минкаб раиси Акилбек Жапаров Қозоғистон бош вазири Аскар Мамин билан муҳокама қилган.
Қозоғистон 2022-йилнинг 6-апрелида Қирғизистон, Ўзбекистон ва Россия билан қуруқликдаги чегара бекатларидан ўтишга қўйган чекловларини бекор қилганини маълум қилган.