«Ихсан» кооперативининг асосчиси Акинай Бекмурзаева кооперативда хавотирланадиган муаммо йўқлигини таъкидлаб, барча офисларда тушунтириш ишлари бораётганини таъкидлади. Унинг мурожаати Ютубдаги IHSAN GROUP LTD каналида берилди.
Бекмурзаева кооперативнинг фаолияти аввалги тартибда давом этаётганини билдирди. Унинг айтишича, мижозлар оммавий равишда норози бўлишмаган.
Кооперативнинг асосчиси мижозларга уй навбат билан берилаётганини қўшимча қилиб, бу навбатни назорат қилган махсус комиссия тузилганини айтди.
«Ҳозирда икки томонлама комиссия тузилган. Навбатни, уй олаётган одамларнинг рўйхатини назорат қилишмоқда. Иккинчи комиссия аъзолари “пулимизни қайтариб оламиз” деганларнинг рўйхатини тузиб, назорат қилиб, қайтарилган сумманинг чекларини навбат билан берилишини назорат қилишмоқда», — деди у.
Бекмурзаева мижозлар навбатни кўриши учун махсус мобил илова ишлаб чиқарилишини таъкидлади.
«Рамазон ойида навбат масаласини тўлиқ аниқлаб олсак, кризисдан чиқиб, маблағ масаласи ҳал қилинади. Ҳозирда инвестиция фондлари ва сармоядорлар билан сўзлашувлар бормоқда», — деб билдирди у.
Кооперативнинг етакчиси ИИВ қўзғаган иш бўйича ҳам маълумот бериб, уни компания фаолиятига «хавф солмаслигини» билдирди.
4-апрелда «Ихсан» кооперативининг бир нечта аъзолари норозилик акциясини ўтказишган. Улар уй олишга пул бериб, бироқ уй ололмаганини айтиб, пулларини қайтаришни талаб қилишган. ИИВ «Ихсан групп ЛТД» турар-жой кооперативига 2021-йили «фирибгарлик» моддаси билан иш қўзғалганини маълум қилган.
Бунгача Ўш ва Бишкек шаҳарларида бир неча кооперативларга «фирибгарлик» моддаси билан иш қўзғалган. Уларнинг орасида S-Line, «Ак-Үй КейДжи» ва «Биринчи турар-жой кооперативлари» бор.