Ички ишлар вазирлиги чет ўлкаларга, айниқса Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жойлашишда фирибгарликк дуч келиш эҳтимоли борлиги ҳақида огоҳлантирди. Билдирувни ИИВнинг матбуот хизмати 29-мартда берган.
Муассасадан фуқароларни чет ўлкада ишга жойлаш маркази билан британиялик Agri HR компанияси ўртасида шартнома тузилганини билдирди. Унга кўра, қирғизистонликлар мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига мигрантларни жалб қилган британ дастурига қатнаша олишади.
ИИВдан ҳозирда ижтимоий тармоқларда қирғиз фуқароларини Буюк Британия, шунингдек Европа ва Осиёнинг бошқа давлатларига ишга жойлаш ҳақидаги шубҳали рекламалар эълон қилинаётганини маълум қилди. Шу сабаб милиция қирғиз фуқароларини чет ўлкаларда ишга жойлашни ваъда қилган «ноқонуний фаолият олиб борган хусусий ва юридик шахсларни аниқлаш бўйича» чора кўраётганини таъкидлади.
«Фирибгарликка йўл қўймаслик, ноқонуний миграцияни уюштириш фактларини тўхтатиш мақсадида ИИВ шубҳали фактлар ёки одамлар бўйича қуйидаги телефонларга хабар қилишни сўрайди: (0312) 26-61-70 ёки (0312) 26-61-65. Фуқароларни чет ўлкада ишга жойлаш маркази — 1899 ёки 102», — деб берилади вазирлик маълумотида.
Бундан ташқари, ИИВ мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига жойлаш қоидалари ҳақидаги маълумотни Фуқароларни чет ўлкада ишга жойлаш марказининг сайтидан ва Agri HR компанияси сайтидан олишга чақирди.
Қирғизистонликлар учун британ дастури
17-мартда қирғиз ҳукумати британиялик Agri HR компанияси Қирғизистон фуқароларини мавсумий ишларга жойлаш бўйича шартномани имзолаган. Имзолаш маросимига қатнашган вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Эдил Байсалов бу «қирғиз-британ муносабатларини мустаҳкамлайди» деб билдирган.
«Бугунги кунда ватандошларни қонуний равишда ишга жойлаш мақсадида иқтисоди дунёда олдинги ўринда бўлган Буюк Британия давлати билан ҳамкорлик қилинмоқда. Бу фақат пул топиш эмас, маҳаллий маданият ва меҳнат этикаси, юқори технологиялар, меҳнатни ташкил қилиш ва бошқа янгиликлар билан танишишга шароит яратади», — деган Байсалов.
Байсалов вазирлар маҳкамаси меҳнат муҳожирлари учун «янги йўналишларни очиш бўйича фаол ишларни олиб боради» деб ишонтирган. Шунингдек, бу иш самарали эканини ва антикризис чораларида ҳам муҳим ўринни эгаллайди деб билдирган.
Минкабнинг матбуот хизматидан қирғизистонликлар меҳнат шартномасининг муддати тугагандан кейин Қирғизистонга қайтишга мажбур эканини таъкидлаган. Мазкур дастурни Буюк Британия ҳукумати 2019-йили ишга туширган — унга кўра, бир қанча давлатларнинг фуқароларига мавсумий ишлар учун махсус квоталар ажратилади.