Иссиқкўлнинг турғуни ўз боласи пичоқлаб ўлдиришга гумонланиб қўлга олинди

309

Иссиқкўл вилоятининг Туп туманида 27 ёшдаги боласини пичоқлаб ўлдиришда гумонланиб 63 ёшдаги Тасма қишлоғининг турғуни қўлга олинди. Бу ҳақда ВИИБнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, ҳудудий касалхонанинг шифокори милицияга Тасма қишлоғини 27 ёшдаги турғуни пичоқланиб касалхонага тушганини маълум қилган. Милиционерлар борганда шифокорлар жабрланувчи касалхонага етгунча вафот этганини айтишган.

Бу факт бўйича милиция «танага оғир жароҳат етказиш» модаси билан жиноий иш қўзғаб, гумондор қатори марҳумнинг 63 ёшдаги отасини қўлга олган.

Тергов вақтида гувоҳлар сўроқ қилиниб, гумондор оилавий жанжал оқибатида боласини чап ёнбошига пичоқ сайгани аниқланган.

Гумондор Туп ТИИБнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари бормоқда.

Шу йилнинг февраль ойида Ўш вилоятининг Қорасув туманида 50 ёшдаги кишини пичоқлаб ўлдиришда гумонланиб 33 ёшдаги турғун қўлга олинган.

Тергов вақтида гумондор марҳум билан спирт ичимлик ичиб, сўз талашиб кетиб, шеригини пичоқлаганини айтган. Гумондор «Одам ўлдириш» моддаси билан айбланиб, вақтинча сақлаш жойига киритилган.

Муаллифлар: Айганиш Амиров, Найзабек Мукамбетов