22 мартда Бишкекнинг Биринчи май туман суди Next TV телеканалининг адвокатларини аризасини қаноатлантиришдан бош тортди. Бунгача улар телеканал офисига киришни тақиқлаш бўйича тергов вақтида қабул қилинган қарорлардан норози эканини айтиб судга мурожаат қилишган.
Каналнинг офиси деярлик уч ҳафтадан бери ёпиқ турибди.
Адвокатларнинг бири Тимур Султанов телеканалнинг офисини муҳрлаш бўйича терговчининг қарорини ноқонуний деб ҳисоблайди.
«Терговчи Next TVнинг офисини муҳрлаш билан журналистларнинг конституциявий ҳуқуқини бузди. Аслида ходимлар ўз мулкига эгалик қилиб, бошқаришга ва фойдаланишга ҳақли. Бу қарор билан тергов органлари ОАВ ишини тўхтатди», — деб билдирди у.
NextTV телеканалининг бош директори Таалай Дуйшенбиевнинг адвокати Акмат Алагушев «Клооп»га туман судининг чиқарган қарори бўйича судга мурожаат қилишини билдирди.
Next TV ва Дуйшенбиевни қўлга олиниши
Next TVнинг директори Таалай Дуйшўнбиев 3 март куни кечда қўлга олингани маълум бўлган. Бу ҳақда журналистлар билдириб, маълумотни МХДҚ тасдиқлаган.
Махсус хизматнинг версиясига кўра, Next TV ижтимоий тармоқлар орқали «Украина ҳудудидаги махсус операцияда Қирғизистон Россияга ҳарбий кўмак кўрсатиши бўйича келишди деган ёлғон маълумот тарқатган».
Бироқ журналистлар маълумотнинг манбаси қатори ҚОзоғистоннинг махсус хизматининг собиқ етакчисини ёзганларига таянишган. Бу маълумотни Қирғизистонни мудофаа вазирлигини инкор қилиб, Россия билан Украина ўртасидаги урушда Қирғизистон рус армиясига ҳарбий ёрдам кўрсатмаган деб билдиришган.
Адвокат Акмат Алагушев телеканал директори Таалай Дуйшўнбиев «ҳудудлар аро низони қўзғатиш» моддаси асосида ушланганини билдирди. 5 мартда Биринчи май туман суди Дуйшўнбиевни икки ойга қамоққа олган.
Сиёсатчи ва Next TV телеканалининг эгаси Равшан Жээнбеков телеканал директори Таалай Дуйшўнбиевни ҳимоя қилиб маълумот берган. МХДҚ телеканални ёпиш учун унга бир неча ой босим ўтказганини айтган.