Миллий статқўм: Қирғизистонда билимли аёллар кўп, аммо маош ҳақи кам

366

Миллий статком Қирғизистондаги аёллар билан эркаклар ҳақидаги асосий фактларни тўплади. Йиғилган маълумотлардан ўлкада билимли аёллар кўп бўлишига қарамай, олган маоши эркакларга қараганда озлиги маълум бўлди. Бундан ташқари, аёллар ҳақ тўланмаган уй ишларига кўп вақт сарфлашиб, жамиятда қирғизнинг аёллари уй ишлари билан шуғулланиб, бола боқиши керак, пулни эркаклар топади деган фикр устунлик қилади.

Татяна Зеленскаянинг «Клооп» учун иллюстрацияси.

Билим олишда ҳам қизлар олдинда

Қирғизистонда қизларга қараганда эркаклар кўпроқ туғилгани билан 40 ёшга яқинлашганда устуворлик аёлларга ўтади. Ўрта ҳисоб билан аёллар эркакларга қараганда 8 йил узоқ яшайди.

Қизлар билан болалар ўртасидаги фарқ билим олишда ҳам сезилади. Кўп ҳолларда қизлар тўлиқ ўрта билим олишади — 10-11-синфлардаги қизларнинг улуши 54%дан ошади. Ўғил болалар 9-синфни битириб, ҳунар ўрганишга кетишади.

Олий ўқув юртларида ҳам қизлар кўпроқ. Университетлардаги талабаларнинг 52% қизлар. Улар асосан билим бериш тармоғидаги касбларга ўқишади.

Меҳнат бозорида аёлларга қараганда эркаклар кўп

Шунингдек, олий маълумотли қизлар кўп бўлишига қарамай, меҳнат бозорида уларнинг сони эркакларга қараганда оз.

Масалан, 2020 йили ишчи кучи таркибида эркакларнинг иштироки 75%ни ташкил қилса, аёлларники 46%ни тузган.

«Жамиятда гендерни қабул қилиш бўйича ўтказилган сўров натижасига кўра, эркаклар билан аёлларнинг 80%га яқини аёл оилани ва болаларни қараши керак, эркаклар пул топиши керак деб ҳисоблашади», — деб таъкидлаган билдирувда.

Бу аёлларни ишламаслигини бир сабаби. Иккинчи сабаби — болалар туғилиши.

25дан 34 ёшгача бўлган эркакларнинг 80%дан ортиғи ишлайди — бироқ бу ёшда аёлларнинг 40% ишлайди.

«Бу ёшда аёлларнинг кўпи болали бўлгани сабаб ишдан кетади (оила қуриб, биринчи болани туғишнинг ўртача ёши 23-24 ёш). Аёллар билан эркакларни иш билан таъминланишидаги фарқ тахминан 50 ёшга бориб қисқаради. Ўша вақтда болалари катта бўлиб, аёллар ишга қайта бошлайди», — дейилади ҳисоботда.

Шунингдек, аёллар орасидаги ишсизлик, эркакларга қараганда кўпроқ.

Аёллар эркакларга қараганда кам пул топади

2021 йили аёллар эркакларга қараганда 5 475 сом кам даромад топишган. Шуда аёллар ойига ўртача 16 525 сом топса, эркакларники — 21 999 сом.

Бунинг сабаби аёллар кўпроқ бошқа тармоқларга қараганда кам маош тўлаган ижтимоий муҳитда ишлайди.

Аёллар кўпроқ кўчмас мулк билан (96%), билим бериш тармоғида (79%), соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий томондан хизмат кўрсатиш тармоғида (78%) ишлашади. Шу тармоқларда етакчи аёллар ҳам кўпроқ.

Эркаклар қурилиш, кон қазиш, транспорт ҳаракати ва юкларни сақлаш каби тармоқларда ишлашади.

«Билим бериш ва соғлиқни сақлаш — иқтисодий фаолиятнинг энг кам ҳақ тўланган тармоғи. Қурилиш ва кон қазиш — энг кўп ҳақ тўланган тармоқларнинг бири», — деб қўшимча қилишди миллий статкомдан.

Давлат ва етакчилик лавозимларида аёлларга қараганда эркаклар кўп

Ўлкада раҳбарлик хизматида ишлаган аёллар 47%. 2021 йил бошида кичик бизнесни бошқарган аёлларнинг кўрсаткичи 30,5% тузган.

Давлат бошқарув тармоғида ҳам аёллар кам — умумий давлат хизматларининг 39%да аёллар. Муниципал хизматларда 37% — аёллар, сиёсий ва махсус хизматларда уларнинг сони атиги 24%.

Аёллар бўш вақтини уй ишларига сарфлайди

Аёллар ҳақ тўланмаган уй ишларига кўпроқ вақт сарфлашади: шаҳарларда уй ишлари эркакларнинг бир соат вақтини олади, аёллар эса — 4 соат сарфлашади. Қишлоқ жойларида эка эркаклар уй ишларига бир кунда бир соат бўлса, аёллар — 5 соат машғул бўлишади.

Пенционер аёллар кўп, бироқ пенсияни оз олишади

2020 йили 450 мингдан ортиқ аёл пенсияда бўлган, шу билан бирга эркак пенционерларнинг сони бунинг ярмидан ҳам оз бўлган — 230 мингдан ортиқ. Пенционер аёллар ойига 5 410 сом, эркаклар эса — 6 162 сом олишади.

Миллий статистика қўмитасининг публикацияси Қирғизистондаги БМТнинг аёллар тузуми билан биргаликда тайёрланди.

Материал ҳаммуаллифи: Анна Капушенко