KNOMAD: Россиядан Қирғизистонга пул ўтказмалар кескин камаяди

351

Миграция ва ривожлантириш масалалари бўйича билим бериш тармоғидаги глобал ҳамкорлик (KNOMAD) таҳлилий ҳисоботини эълон қилди. Унда 2022- йили Россиядан Қирғизистонга пул ўтказмалар кескин қисқариши айтилади.

Ташкилотдан бунга Россияни Украинага қуролли ҳужуми сабаб деб тушунтиришди. Шунингдек, KNOMAD уларнинг тахмини аниқ эмаслигини, чунки маълумотлар уруш ҳаракатларидан, Украина билан Россия олдидаги сўзлашувларга боғлиқ деб таъкидлашди.

Мутахассисларнинг маълумотига кўра, 2021 йилнинг 9 ойида Россиядан Қирғизистонга пул ўтказиш умумий чет давлатларидан ўтказилган пулнинг 83%ни ташкил қилган.

«Марказий Осиёнинг кўп давлатларига пул ўтказиш оқими камайиши мумкин. Россиядаги иқтисодий фаоллик тушиб кетиши оқибатларига баҳо бериш, рублни АҚШ долларига нисбатан арзонлаши, 2022 йили бу ҳудуддаги пул ўтказишларнинг темпини ўсиш натижаларига таянсак, унинг ҳажми тахминан ўртача 25%ни ташкил қилиши мумкин», — деб айтилади анализда.

KNOMAD таҳлилидан олинган скриншот.

KNOMADнинг тахминича, 2022 йили Қирғизистонга пул юбориш 3%га ўсади деган тахминлар ўрнига 33%га камайиши мумкин. Ташкилот мутахассислари муҳокамани Россия, Украина ва Грузиянинг миллий банклари ва жаҳон банкининг маълумотларига таяниб амалга оширган.

Февралда фуқароларни чет ўлкада ишга жойлаш маркази Россияда Қирғизистоннинг 1 млн фуқароси муҳожирликда эканини билдирган.