Қирғизистон медиа тармоғининг ва фуқаровий жамоатчиликнинг баёноти

406

Қирғизистонда оммавий ахборот воситаларини ва журналистларни атайлаб таъқиб қилиш давом этмоқда!

3-мартда Next TV телеканали директори Таалай Дуйшўнбиев ҳибсга олиниб, МХДҚнинг тергов изоляторига қамалди. Next TV мустақил телеканалининг иши тўхтатилди.

Таалай Дуйшўнбиев

МХДҚ Next TV телеканали директорига Фейсбукдаги ва Телеграмдаги ЦИТАТА учун ҚР жиноят кодексининг 330-моддасида кўрсатилган «Ирқий, этник, миллий, диний, ҳудудлар аро низони (аразлашувни) қўзғатиш» бўйича жиноий иш қўзғади!

Мустақил телеканалнинг айби – унинг аккаунтида журналистлар собиқ қозоқ амалдорини Украинадаги ҳарбий операцияларга боғлиқ воқеалар бўйича маълумотини беришган. Қирғиз Республикасининг махсус хизматлари экспертиза хулосаларига таяниб, тергов амалларини олиб бормоқда.

Next TV телеканали таҳририяти муҳрланиб, ускуналари мусодара қилиниб, журналистларнинг иши мажбуран тўхтатилди.

Next TV телеканалига бўлган ҳужумни Қирғизистондаги сўз эркинлигини босиш ҳаракатининг давоми сифатида баҳолаймиз! Temirov Life, Kaktus Media, Next TV медиаларининг журналистлари, Қирғиз Республикаси қонунлари билан ҳимояланган журналистик фаолиятга тўсқинлик қилаётган куч тизимларининг жиддий босимига учрашди.

Медиа жамоатчилик, фуқаровий жамият, Қирғизистон фуқаролари бундай ҳаракатларига йўл берилмаслигини билдиришмоқда. Улар ҳукуматни тоталитар режимларни бош кўтартирмай жазолаш тажрибасини, эркин матбуотга ва айрим журналистларга нисбатан нисбатан таҳдид ва босим кўрсатиш мақсадида фойдаланмасликка чақиришади.

Оммавий ахборот воситаларини ва журналистларнинг фаолияти Қирғиз Республикаснинг Конституцияси, бир қатор қонунлар, «Оммавий ахборот воситалари ҳақидаги» ва «Журналистнинг касбини ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунлар билан кафолатланган.

Қирғиз Республикаси Конституциясида шундай дейилади:

– Оммавий ахборот воситаларига маълумотларни олиш, уларни тарқатиш ҳуқуқи ва ўй-фикрларни эркин билдириш ҳуқуқи кафолатланади (10-модда);

– Ҳар бир одам унинг айби қонунда кўрсатилган тартибда исботланмагунча ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқланмагунча, жиноят ва/ёки тартиб бузарликда айбдор деб ҳисобланмайди: қонунни бузиш билан олинган далиллар айбни асослаш ва суд қарорини чиқариш учун фойдаланилиши мумкин эмас (57-модда).

Қирғиз Республикасининг «Журналистнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонуни кафолатлайди:

– журналистнинг касбий ҳуқуқлари, ор-номуси ва обрўси қонун томонидан ҳимояланади (8-модда);

– касбий мажбуриятларини бажаришда журналист инсонга дахлсизликнинг кафолатларидан фойдаланади (8-модда);

— давлат журналистга касбини давом эттиришда уни ҳимоялашни таъминлайди (8-модда);

– Журналистнинг ишига аралашишга, уни касбий вазифаларини бажаришда олинган турли маълумотларни талаб қилиш тақиқланади (8-модда); — Журналист журналистик суриштирув олиб боришга ҳақли (9-модда);

— Журналист ўзининг суриштирувининг натижаларини оммавий ахборот воситаларида тарқатишга, уларни давлат органларига, фуқароларнинг ўз-ўзини бошқариш органларига, жамоат бирлашмаларига, ишхона, муассасаларга ва хизматчиларга ўз ихтиёри билан беришга ҳақли (9-модда);

— Журналистик суриштирув давомида олинган материаллар ва ҳужжатлар суд тартибидан ташқари олинмайди ёки текшириш мақсадида хабар қилинмайди (9-модда);

ҚР қонунини «Журналистнинг ишини ҳимоя қилиш ҳақидаги» қонунинг 13-моддасига кўра, қуйидаги жавобгарликлар кўрсатилган:

- журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш;

- журналистга босим ўтказиш, унинг касбий фаолиятига аралашиш;

- журналистнинг материалларини ва зарур техник ускуналарини ноқонуний олиб қўйиш;

- журналистнинг касбий фаолиятини давом эттиришда унинг ҳуқуқларини бузиш, ор-номуси ва обрўсига путур етказиш, қўрқитиш, зўравонлик қилиш ва журналистнинг ҳаёти ва соғлиғига ва мулкига тажовуз қилиш.

Юқорида айтилганларни бўйича жамиятга ва давлатга маълумот етказиш бўйича касбий вазифасини бажараётган ОАВларга ва журналистларга жиноий иш қўзғашнинг ифлос кўринишларини тўхтатишга чақирамиз! Қирғиз Республикаси қонунларини бузган буйруқларни берган ва бажарган ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларининг етакчилари ва ходимлари жавобгарликка тортилсин!