Украинанинг Бош штаби: Урушда 9 мингдан ортиқ рус ҳарбийси ҳалок бўлди

428
Украина ҳудудига кирган россиялик ҳарбийлар. Сурат «9111.ru» сайтидан олинди

Россия қуролли кучлари Украина ҳудудига бостириб кириб, ракета ва бомба отиб, отаётганига тўққиз кун бўлди. Биринчи кундан бошлаб украин ҳукумати урушдаги йўқотишлар ҳақида маълумот бериб турган. Россия ҳукумати ҳалок бўлган ҳарбийлар сонини 2 мартда очиқлаган.

Украина бош штабининг маълумоти бўйича 4 мартга кўра урушда 9 166 россиялик ҳарбий ҳалок бўлиб, 1,5 мингга яқин ҳарбий техника йўқ қилинган.

Аниқроғи: 939 зирҳли машина, 404 машина, 251 танк, 105 артиллерия системаси, 60 ёқилғи цистерна, 50 бир вақтда бир қанча ўқ отувчи реактив система, 37 вертолёт, 33 самолёт, 18 ҳаводан ҳужумга қарши система, икки катер ва уч ҳарбий дрон.

Бирлашган миллатлар ташкилотининг 28 февралдаги маълумотига кўра, Россиянинг ҳужумидан 102 турғун ҳалок бўлган. шу куни Украинанинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги 352 турғун ўлганини, улардан 14 ёш бола эканини билдирган.

Украина бош штаби ҳалок бўлган ҳарбийлари ҳақидаги маълумотни очиқламади.

Россия мудофаа вазирлиги 2 мартда урушда 498 ҳарбий ҳалок бўлиб, 1 597 ҳарбий яраланганини маълум қилган.

Шунингдек, рус ҳукумати 2 870 украин ҳарбийи ўлиб, 3700 киши яраланганини билдирган. Бундан ташқари, Россия қуролли кучлари 572 украиналик ҳарбийни гаровга олганини билдирган.