Украин депутати: Элчи Қирғизистон санкцияларга қўшилмай қўйганидан чақиртирилди

364

Украина Олий радасининг депутати Алексей Гончаренко президент Владимир Зеленский Қирғизистонни Россияга қарши санкцияларни қўлламагани учун элчини чақиртириб олганини айтди.

Бу ҳақда Гончаренко қирғиз нашрлари учун ўтказган матбуот анжуманида (онлайн ўтди) «Клооп»нинг журналистига айтди.

«Санкциялар ҳақида айтсак, ҳозир давлатлар эркин дунё билан Россия, Беларус, Эритрея ва Шимолий Корея* ўртасидаги лагернинг бирини танлашмоқда — бу БМТнинг [Россия Украинага ҳужумини тақиқлаган] резолюциясига қарши овоз берган давлатлар», — деб ҳисоблайди Гончаренко.

*БМТнинг резолюциясига Сурия ҳам қарши овоз берган.

У Украина дунё ҳамжамиятини Марказий Осиё давлатларига санкция киргизишга чақирмаганини қўшимча қилди. «Украина [урушга қатнашаётган] Россия билан Беларусдан бошқа давлатларга санкция киритишни сўраган эмас», — деди депутат.

Сиёсатчи «ҳозирда барча собиқ совет республикалари, қолаверса Варшава шартномасидаги [собиқ] давлатларни ҳам мустақиллиги хавф остида» деб ҳисоблайди.

«Владимир Путин [...] бутун [Совет] иттифоқини қулаши — тўғри эмас деган, у барини ортга қайтармоқчи. Қирғизистон ҳам шундай хавфда», — деди Гончаренко*.

*Россия президенти Владимир Путин СССРга кирган собиқ республикаларнинг ерларини бир қисмини — «рус халқининг катта совғаси» эканини бир неча марта айтган.

«Агар у ёки бу республика Совет иттифоқининг таркибига кириб, бироқ ўзи ҳам русларнинг анча ерларига эга бўлиб, Россиянинг тарихий ҳудудларига эгалик қилиб, кейин Союз таркибидан чиқаман деса — унда ўзи келганда қандай ҳолда бўлса, шундай чиқиши керак эди. Рус халқидан олган совғаларини олиб кетмаслиги керак эди», — деган интервьюларининг бирида Путин.

Украина Қирғизистондаги элчисини маслаҳатга чақиртираётгани ҳақидаги маълумотни ўлка президенти Владимир Зеленский 1 мартда айтган.

БМТнинг бош ассамблеяси 2 мартда Украина бўйича резолюцияни маъқуллаган. Резолюцияда Россия Украинадаги ҳарбийларини чиқариб, республикага куч ишлатиш ҳаракатини тўхтатиш талаби айтилган.

Қирғизистон овоз беришдан тийилган 35 давлатнинг қаторига кирган. Резолюцияни 141 давлат қўллаган, 5 мамлакат — Россия, Беларус, Сурия, Шимолий Корея ва Эритрея қарши овоз беришган.

Бунинг бари Россия Украинага 24 февралда бостириб кирган вақтда бўлмоқда. Владимир Путин урушни Украинани «демилитаризация ва денатсификация қилиш» мақсадидаги «махсус операция» деб атаган.

Кейин дунёнинг кўп давлатлари Россияга қарши иқтисодий, технологик ва авиация санкцияларини кирита бошлаган. Санкцияларга рус амалдорлари, тадбиркорлар ва пропагандистлари ҳам кирган.