Бишкек ШИИББнинг ички текширув хизмати 3 мартда Свердлов ТИИБнинг ҳудудий нозирини 13 ёшдаги қизни «жинсий ҳаракатларга мажбурлаш»да гумон қилиб қўлга олди.
Шаҳар милициясидан 34 ёшдаги милиция лейтенанти вақтинча сақлаш жойига киритилганини билдиришди.
Биринчи май ТИИБи 21 февралда вояга етмаган қизни «зўрлашда» гумон қилиб 19 ёшли одамни қўлга олиб, икки ойга қамоққа олган эди. Кейин ўсмир қизнинг ота-онаси Адил Акжол ўғлининг Youtube-каналига интервью бериб, қизини «уч милиция ходими ҳам мажбурлаб, ярим йилдан бери зўрлаб юрган» дейишган.
Улар ОАВлари орқали президент Садир Жапаровга ва бош прокурор Курманкул Зулушевга мурожаат қилиб, жиноятга алоқадор бўлган уч милиция ходимига қонун бўйича чора кўришни таклиф қилган. Бу маълумотни Бишкек ШИИББнинг ички текширув хизмати ўргана бошлаган.
22 февралда тергов вақтида йиғилган барча материаллар Свердлов туман прокуратурасига ўтказилиб, «жинсий ҳаракатларга мажбурлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.
Бишкек ШИИББнинг матбуот хизмати ҳозирда тергов ишлари давом этаётганини таъкидлади.