Коронавирусдан икки киши вафот этиб, 31 янги ҳолат қайд этилди

394

Республика штабининг 26-февралда берган маълумотига кўра, Қирғизистонда COVID-19 билан хасталанган икки киши вафот этди, юқтиришнинг 31 янги ҳолати қайд этилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳри —15;
  • Чуй вилояти — 11;
  • Ўш вилояти — 3;
  • Жалолобод вилояти — 2.

Шунингдек республика бўйича 122 нафар киши касалликдан тузалди. Ҳозирда касалхоналарда 192 нафа бемор, уй шароитида эса 818 киши даволанмоқда.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалга чалинган беморларнинг умумий сони 200 458га етди. Касалликдан тузалганлар эса 194 918 нафарга етди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 954 нафар киши вафот этди.