ТИВ қирғизистонликларни Украинадан эвакуация қилиш масаласини ўргана бошлади

299

Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлиги Украинадан учинчи давлатлар ҳудудлари орқали чиқиб кетишни истаган қирғизистонликларни эвакуация қилиш масаласини ўрганишга киришди. Бу ҳақда 25-февраль куни ТИВнинг матбуот хизмати хабар берди.

ТИВ мазкур қарор Украинадаги вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво чегараларининг ёпилиши муносабати билан қабул қилинганини қайд этди.

Муассаса берган маълумотларга кўра, Украинадаги вазият сабабли мамлакатдан чиқиб кетишни истаган 300 қирғизистонлик элчиликка мурожаат қилган.

ТИВнинг билдиришича, Украинада Қирғизистоннинг 1 357 нафар фуқароси бор — уларнинг 680 нафари элчиликда рўйхатда туради.

Департамент, шунингдек, улар Қирғизистоннинг Киевдаги элчихонаси ҳудудида «қирғизистонликларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун» йиғин уюштирганини айтди. Украина пойтахтида бўлган Қирғизистон фуқаролари Печерский тумани, Редутний 19/34 кўчасига келишлари мумкин.

«Шу билан бирга, уй-жой ва бошпанага эга бўлган фуқароларга уйда қолиш тавсия этилишини таъкидлаймиз», — дейилади ТИВ хабарида.

Департамент уларнинг асосий вазифаси «Қирғизистон фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш» эканини таъкидлади.

ТИВ мамлакат элчихонаси Украинадаги қирғиз халқи билан доимий алоқада эканлигини билдириб, мамлакатни тарк этиш истагида бўлганлар  қуйидаги рақамларга мурожаат қилишни сўрамоқда:

Қирғизистоннинг Украинадаги Элчилигининг рақами:

+380997573413;

+380442370346;

+380442370348 ва элчиликнинг WhatsApp гуруҳи.

ТИВнинг Консул хизмати департаменти:

+996 551 312 000 — тўғридан-тўғри боғланиш рақами;

+996 703 428 865;

+996 709 983 465;

+996 554 065 215.

Украинада уруш

Россия президенти 24-февралга ўтар кечаси Украинага нисбатан ҳарбий операцияларни бошлаганини эълон қилган.

Унинг айтишича, операциянинг мақсади — «8 йилдан бери геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш». Путин украиналик ҳарбийлардан қуролларини ташлашни талаб қилиб, Россия Украинанинг чегарасини «демилитаризация ва денацификациялишга умид қилади» деб билдирган.

Украина расмийлари ҳам 24-февралда ўтган брифингда «уруш Украина чегараларининг ҳамма ҳудудида бўлаётганини» ва Россия ҳарбийлари бир нечта асосий йўналиш бўйича келаётганини билдирган.

Украина президенти Владимир Зеленский Россия ҳужумининг биринчи кунида 137 нафар украиналик ҳалок бўлгани, яна 316 нафари яраланганини айтди.

Россия томонининг йўқотишлари ҳақида ҳозирча расмий маълумот йўқ, бироқ Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярнинг айтишича, Россия Украинада «800 га яқин ҳарбий хизматчиларини» йўқотган.

Украина расмийлари ва оммавий ахборот воситаларига кўра, шаҳарнинг жойлари, жумладан, мамлакат пойтахти Киев Россия қўшинлари томонидан ракета ҳужумларига учраган.

25-февралга ўтар кечаси Украина президенти аҳолининг умумий сафарбарлигини эълон қилди ва Россия билан дипломатик алоқаларни узди. Мамлакат ҳаво ҳудуди ҳам ёпиқ.