Қирғизистоннинг Мудофаа вазирлиги авиабилет сотиб олиш учун тендер эълон қилди. Тендер бўйича билдирув Давоат харидлари порталида эълон қилинди.
Унга кўра, вазирлик 10 млн сомга самолёт билетларини сотиб олишни режалаштирмоқда. Билетлар хизмат иш сафарлари учун харид қилиниши таъкидланди.
Мудофаа вазирлиги билет сотиб олиш бўйича танловни 18-февралда эълон қилган, қатнашиш ҳақида ариза беришнинг охирги муддати — 28-февраль. Тендер тўғридан-тўғри сотиб олиш орқали ўтказилади.