Боткеннинг собиқ губернатору, Жогорку Кенеш депутати Султанбай Айжигитов «Азаттык»қа берган интервьюсида Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги масала ҳал этилмагунича «вақтинчалик чегара чизиғи» деган атамани қабул қилиш зарурлигини билдирди.
«Қолган ҳужжатларни 1920-йил бўладими, 1989-йилги хариталар бўладими, ҳамма томон имзолаб тан олмади. Энг баҳсли участкаларда ўша шартнома асосида “Вақтинчалик чегара чизиғи” деган тушунча қабул қилиниб, 1991-йили ҳар бир давлат эгалик қилиб турган ҳудудни ажратиб туриши зарур. Шунда ҳуқуқий майдон тузилади, кейинги музокараларга асос бўлади. Можарони босиб, халқни қўрқитмасликни мана шу йўли бор», — деб тушунтирди у.
Айжигитов чегарани аниқлашда Қирғизистон билан Тожикистон мустақилликка эришганидан кейинги Минск ва Олма-Ота шартномаларини қатъиян бажариш керак деб ҳисоблайди
«Чегарадаги энг мураккаб участкаларда 1991-йилги шартномани асос сифатида қўллаш керак. 1991-йили декабрда Минскда, 1992-йили март ойида Олма-Отада шартнома тузилган. Шу ерда “СССР парчаланган вақтдаги маъмурий чегаралар давлат чегараси бўлиб қолсин” деб аниқ ёзилган. Чегарани делимитация ва демаркация қилиш иши мазкур шартномага асосланиши кераклиги кўрсатилган. Ушбу ҳужжатни барча МДҲ давлатлари тан олиб, президентлар имзолаган, парламентлари томонидан ратификациядан ўтган. Демак, ҳозир энг ҳуқуқий жиҳатдан тўлиқ ҳужжат мана шу десак бўлади», — деди у.
Чегарадаги қуролли тўқнашув ва №39 протокол
Ўтган йили 28-апрелда икки давлатнинг 100-150га яқин фуқароси «Головной»* сув бўлиштирувчи ерига яқин ҳудудда бир-бирларига тош отиб, кейинчалик можаро қуролли тўқнашувга олиб келган. Оқибатда 36 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлиб, 19 нафар тожикистонлик вафот этган.
*Боткен вилоятининг Оқсой қишлоқ ҳукуматининг Кўктош қишлоғида «Головной» сув бўлиштириш жой мавжуд. Унда Оқсув дарёсидаги сув бўлиштирилади. «Головной» стратегик объект қатори тан олиниб, уни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги ходимлари томонидан қўриқланади.
Кейин 1-майда икки давлатнинг ҳукумат делегациялари чегарани делимитация ва демаркация қилиш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолашган. Унда №39 протокол қабул қилингани аниқ бўлган. Ҳукумат делегациясига икки давлат МХДҚ раислари — Камчибек Ташиев ва Саймўмин Ятимов раҳбарлик қилган.
Протоколга кўра, Исфара туманининг Хўжа Аъло қишлоғи билан Ворух анклавини * боғлаган янги йўл Тожикистон билан Қирғизистон ҳисобига қурилади.
*Ворух — Боткен вилоятидаги Тожикистон анклави. У ерда 130 метр километрда 35 минга яқин аҳоли истиқомат қилади. Икки мамлакат ҳукумати СССР тарқаганидан кейин орадан шунча йиллар вақт ўтса ҳам, чегарасини аниқлай олмайди. Оқибатда анклав атрофида чегарага боғлиқ можаролар тинмай келади.
Йўлдан Тожикистон томон фойдаланиб, ўзи таъмирлаши кераклиги маълум қилинган. Йўлнинг мақоми икки давлатнинг алоҳида шартномаси асосида аниқланади. Айланма йўл Боткен туманининг Қапчиғай (Танги) аҳоли яшайдиган участканинг шарқий томони орқали ўтилиши белгиланган. Шу билан бирга, йўл қурилиши тез орада бошланиши учун топографик ишчи гуруҳига лойиҳа бўйича ташкилотлар билан бирга 2021-йилнинг 1-июнигача мазкур участканинг «Боткен тумани амалда фойдаланишини» тадқиқ қилиш топширилган.
2021-йилнинг май ойи бошида МХДҚ бошлиғи Камчибек Ташиев №39 протокол ҳақида маълумот берган. Ташиев №43 нуқтадан №61 нуқтагача ва №135 нуқтадан №141гача чегарани аниқлашда 1924-1927-йиллардаги ҳужжатлар ва миллий-ҳудудий демаркация материаллари, шу билан бирга 1989-йилдаги паритет комиссиясининг ҳужжатлари ва материаллари фойдаланишини айтган.
*№ 43 ва № 61 участкалари Лайлак туман ҳудудида жойлашган. №135дан №141гача бўлган участкалар эса Боткен туманининг Қорабоғ ҳудудидан ўрин олган.
Жорий йилнинг 27-январида Боткен туманининг қирғиз-тожик чегарасига чегарадош ҳудудларда қайта можаро чиққан. Дастлаб соат 17:50ларда Тўрткўча ҳудудига тожикистонликлар келиб, тош билан Боткен — Исфана автомобил йўлини тўсиб олишган. Тожикистон чегарачилари эса, можарони «қирғизистонликлар қўзғади» деб билдирган.
Қирғизистон Чегара хизмати Тожикистон миномёт ва гранатомёт билан ўқ отганини хабар қилган. Тожикистон чегарачилари Қирғизистон томон учувчисиз самолётлардан фойдаланиб «Тожикистон ҳаво майдонини бузди» деб билдирган. Қирғизистоннинг МХДҚси бу айбловларни рад этиб, Тожикистон томони бунгача учувчисиз самолётлардан фойдаланиб, разведка ишларини олиб борганини айтган.