18-февралда Соқулукнинг марказида Toyota Land Cruiser’нинг ҳайдовчиси икки ўқувчи қизни уриб, воқеа жойидан қочиб кетган. Маълумотни Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг матбуот хизмати тасдиқлади.
Муассасанинг маълумотига кўра, авария тахминан соат 19:20ларда бўлган. Жабрланганлар тахминан 14-15 ёшдаги қизлар, улар ҳудудий касалхонага ётқизилди.
Мазкур воқеа ҳақида блогер Болот Ибрагим телеграм-каналига ёзган. Унинг маълумоти бўйича, қизлар йўлтанламас урганда ирғиб бориб кичик автобуснинг олдига қулашган.
«Бир неча муддатдан кейин Сўқулук туман ИИБнинг йўл патруль ходимлари ҳайдовчини қўлга олиб, қўшимча суриштирув ишларини ўтказиш учун тергов гуруҳига ўтказиб беришди. Автомобил вақтинча сақлаш жойига киргизилди», — деб билдиришди матбуот хизматидан.
Бундан бир кун аввал маршрут таксисининг ҳайдовчиси йўлдан ўтиб бораётган 11 ёшдаги қизни уриб кетган. Ўқувчи № 3 шаҳар касалхонасига етказилган.
ИИВнинг Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бошқармасининг маълумотига кўра, 2021-йилнинг бошидан октябрь ойигача қайд этилган йўл ҳалокатларидан 587 киши ҳалок бўлган. Умумий 5 437 йўл ҳалокати қайд этилиб, 8 298 киши жароҳат олган. Ўтган йилга нисбатан авариялар 29,2%га ўсган. Ундан жароҳат олганларнинг сони эса 31%га, вафот этганлар 15,3%га кўпайган.