Этник жанжал иши. 20 йилга судланган собиқ депутат Абдуллаевни оқлаш илтимоси айтилди

405

Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Абдурахман Абдуллаевнинг адвокати назорат шикояти билан Олий судга мурожаат қилди. Маълумотни «Клооп»га суднинг матбуот хизмати тасдиқлади.

Собиқ депутатнинг адвокати суд актарини бекор қилиб, Абдуллаевни оқлашни илтимос қилди.

Суддан адвокат тарафининг аризаси 28-февралда кўрилишини айтишди.

2011-йили Абдурахман Абдуллаев 2010-йилдаги июнь воқеаси бўйича қўзғалган жиноят иши доирасида Қодиржон Ботиров билан бирга 20 йилга судланган. Ўшанда собиқ депутатнинг мулки ҳам мусодара қилинган.

Қоиржон Ботиров Одессада вафот этди. Қирғизистон ҳукумати уни 2010-йилдаги тартибсизликларни уюштиришда айбланган.

2010-йилнинг июнь воқеасидан кейин уларга «оммавий тартибсизликларга қатнашиш», «Сепаратистик фаолият» ва «Миллий, ирқий диний ва ҳудудлараро низо қўзиш» моддалари билан айб қўйилган.

Абдуллаев 2005-йили Жогорку Кенешнинг учинчи чақирилишининг депутати бўлиб сайланган.

2010-йилдаги миллатлараро тўқнашув

2010-йилнинг 10-июнидан бошлаб 14-июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — ўша кунлари Ўш билан Жалолобод кўчаларида комендат соати ва фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Минглаган бинолар ёниб, ҳарбий ходимлар ва милициянинг қурол-яроғи ҳамда махсус техникаси босиб олинган.

Халқаро комиссиянинг маълумотига кўра, ҳалок бўлганларнинг сони 470 кишига етган. Уларнинг ичидан 74%и ўзбеклар, 25% қирғизлар, бир фоизини эса бошқа этник гуруҳ вакиллари ташкил қилган. Ҳалок бўлганларнинг 67%га яқини ўқдан жароҳат олган. Қирғизистоннинг ҳукумати комиссиянинг хулосаларини «нохолис ва бир томонлама» деб атаган.

Миллатлараро жанжалнинг сабабларини ўрганган Миллий комиссиянинг ҳисоботида жанжалнинг чиқишига ўша вақтдаги президент Асқар Ақаев ҳам, Қурман Бакиев ҳам «миллий  алоқалар юзасидан ижобий иш» олиб бормай қўйгани ягона сабаб бўлган деб билдирган. Комиссиянинг версияси бўйича, ўзбек диаспорасининг йўлбошчилари «бу борада махсус тадбирларни ўтказиб, мамлакатнинг жанубида митингларга кўп сонда одамларни тўплашган».

2010-йилдаги июнь воқеасидан кейин кўплаган амалдорларга, жумладан ўзбек жамиятининг лидерларига айблар қўйилган.

2021-йилнинг 15-апрелида МХДҚ президент Садир Жапаровнинг топшириғи билан 2010-йили июнь ойида мамлакат жанубида бўлган миллатлараро можаролар бўйича терговни қайта бошлаган. Давлат қўмитасидан тартибсизликларнинг келиб чиқиши сабабларини текшириб, Муваққат ҳукумат аъзоларининг ва вилоят даражасидаги масъул одамларнинг ҳаракатига баҳо беришларини таъкидлашган.