Вазирлар маҳкамаси ЖТРКни президент қарамоғига беришни таклиф қилди

271

Вазирлар маҳкамаси Акилбек Жапаров Жамоат телерадио эфир корпорациясини (ЖТРК/КТРК) ислоҳ қилиш ҳақида қонун лойиҳасини  парламент эътиборига юборди. Лойиҳа Жогорку Кенеш сайтига эълон қилинди.

Қонун лойиҳасида ЖТРКни қайта «миллий» телеканал қилиш таклиф қилинмоқда. Унда корпорациянинг кузатув кенгаши тарқаб, раҳбарини тайинлаш ҳуқуқини президентга бериш тавсия этилди.

Қонун лойиҳасининг ташаббускори Маданият вазирлиги.

ЖТРК Қирғизистондаги энг йирик  телерадиокомпания бўлиб ҳисобланади, уни молиялаштириш учун бюджетдан ҳар йили  350-400 млн сом маблағ ажратилади.

ЖТРКни ислоҳ қилиш ва унга нисбатан танқидлар

ЖТРКни ислоҳ қилиш ҳақида масала 2021-йилдан айтила бошлаган.

Президент Садир Жапаров 23-октябрда ЖТРКнинг кузатув кенгаши олдига қўйилган вазифаларни бажармаётганини билдирган.

«Канал мамлакат ишини қилиши керак, шахсий манфаатлар учун эмас. Давлат мафкурасини баён, ижтимоий кўрсатувларни бериши керак», — деган у.

Оммавий коммуникациялар департаментининг бошлиғи Салкин Сарногоева ноябрда ЖТРКнинг мақоми ҳақидаги қонун лойиҳаси «президентнинг 2021-йилнинг 5-майидаги топшириғига кўра» ишлаб чиққанини тушунтирган.

Сарногоеванинг таъкидлашича, корпорациянинг бош директори сайловда назорат кенгашида «жуда йирик коррупция кўриниши» бўлган.

29-октябрда «Медиа Полиси Институти» 15 медиа, журналистлар ҳамда редакторлар имзолаган медиажамоатчилик мурожаатини эълон қилган. Унда улар маданият вазирлигидан «Қирғиз телерадио корпорацияси  ҳақида» қонун лойиҳасини ортга қайтариб олишни сўраган.

Медиажамоатчилик «таклиф этилган қонун лойиҳасида демократик принциплар тўлиқ бекор қилиниб, жамоат телеканал фаолиятини назорат қила олмай қолади деган фикрда.  Журналистлар эса  телерадиокорпорация давлатники бўлиб ўзгарганидан кейин қайта ҳукумат майдонига айланади деб ҳисоблашади.

ЖТРКнинг назорат кенгаши

ЖТРК жамоат канали мақомини 2010-йилдаги апрель инқилобидан кейин олган. Унда каналга нейтрал фаолият юритишга шароит яратиш режа қилиниб, таҳририят сиёсатини назорат қилиш учун 15 кишидан иборат ЖТРКнинг назорат кенгаши тузилган.

Унинг ичидан 5 кишини мамлакат раҳбари, яна 5 кишини парламент, қолган беш нафар аъзосини жамоатчилик жамияти тавсия этади. Назоратчи кенгаш Жогорку Кенеш томонидан 5 йил муддатга сайланади ва унинг барча аъзолари ихтиёрий тарзда ишлашади. ЖТРКнинг бош директори назорат кенгаши томонидан 4 йилга сайланади.

Кузатув кенгаши корпорациянинг бошқарув органи бўлиб ҳисобланади. У  таҳририят сиёсатини қабул қилиш, молиявий–хўжалик фаолиятини кузатишдан бошлаб ЖТРКнинг шаффофлигини таъминлаш бўйича кенг ваколатларга эга.