Садир Жапаров депутатлардан вазирларни парламентга кўп чақиравермасликни илтимос қилди

379

Президент Садир Жапаров Фейсбук саҳифаси орқали депутатларга мурожаат йўллаб, вазирлар маҳкамаси раиси ёки бошқа вазирларни Жогорку Кенешга фақат «қандайдир бирон муҳим масала кўриб чиқилаётган бўлса» чақиришни сўради.

Давлат раҳбари баъзи вақтларда вазирларни зарурий ишлар билан чақириб, аммо депутатларни парламент йиғилишига шахсан иштирок этишини талаб қилгани учун улар кела олмай қолганини айтди.

«Бир куни кечгача [парламентда] юриб ё арзирли масала ҳал этилмайди, ёки раҳбарини кутиб ўтирган вазирликнинг бир кунлик иши тўхтатилади. Ҳозирда бир кун эмас, бир дақиқамизни бекор сарфламаслигимиз лозим. Вақт бизни кутмайди. Вазирлар вазирликнинг ишларини координация қилиб, зудлик билан олдинга силжиши керак. Ҳозир талаб кучли. Ҳозир талаб кучли. Қўйилган топшириқлар бўйича олдиндан тайёргарликлар кўриб, ўз вақтида бажарилмаса, улар жавобгарликка тортилади», — деб ёзди Жапаров.

Садир Жапаров депутатлардан вазирларни парламентга кўп чақирмасликни сўради

Садир Жапаров парламентнинг 13 октябридаги йиғилишида. Унда Вазирлар маҳкамасининг янги таркиби билан тизими муҳокама қилинган.

Сурат: Жогорку Кенешнинг матбуот хизмати.

Президент халқ вакиллари олдида вазирларнинг ўринбосарлари ҳисобот берганини етарли деб ҳисоблайди.

«Вазирга нисбатан кўриб чиқилаётган масалани ўринбосари яхши билишини биласизлар. Чунки тегишли бўлган масалалар билан тегишли ўринбосарлари тўғридан-тўғри иш олиб боришади. Ҳар бир ўринбосарнинг мутахассислигига, йўналишига яраша ишлар бўлиб берилади», — деб таъкидлади президент.

Бироқ Жапаров бу билан вазирлар умуман парламентга чақирилмаса керак деган фикрни айтишни истамаганини қўшимча қилди. Президент депутатларга «агар қандайдир бир муаммони ёки Вазирлар маҳкамаси ҳал қиладиган масалани кўтаришни истасангиз, унда ҳар ҳафтанинг жума кунлари кечки соат 18-00да ўтадиган Вазирлар маҳкамасининг йиғинига қатнашсангизлар бўлади» деб таклиф киритди.

«Ушбу мажлисларга келиб қатнашишга ҳар бирингизнинг тўлиқ ҳаққингиз бор. Эшик очиқ. Унга қатнашиб, хоҳлаган талабларингизни қўйсангиз бўлади. Ҳамма вазирларни, баъзи кунлари вилоятлардаги мухтор вакилларимни ҳам шу жойдан топа оласизлар», — деб таклиф этди Жапаров.

Нутқининг якунида президент депутатлар мурожаатни «тўғри» қабул қилади деб умид қилишини ёзди.

“«Бирдамлик бор ерда –ризқ бор» деб айтилади халқимизда, бир –бирингизни тўғри тушуниб, бирдамликда иш юритишингизга тўлиқ ишонаман», — деди у.

«Вазирлар маҳкамаси нима, парламентни менсимай қўйдими?»

Сўнги вақтларда депутатлар вазирлар маҳкамаси аъзоларининг парламент мажлисларига келмагани учун бир неча марта танқид қилишган.

10 февралда халқ вакиллари вазирлар маҳкамасининг ёзги ирригация ишларига тайёргарлиги бўйича ҳисоботини тингламоқчи эди. Ушбу мажлисга вазирлар ўрнига уларнинг ўринбосарлари қатнашган. Бу эса баъзи депутатларнинг ғашига теккан.

«Бугун келиб ўтирган таркибнинг ҳаммаси ўринбосарлар экан. Зарур бўлса вазирлар маҳкамасининг ўша тармоқни бошқарган ўринбосари ҳам йўқ. Нима Жогорку Кенешни вазирлар маҳкамаси менсимайдими? Бундай бўлиши мумкин эмас. Вазирларнинг, вазирлар маҳкамасининг ўринбосарлари қайси масалага жавоб беришади? Халқ биздан сўраяпти. Халқ вакили қатори, вазирлар маҳкамаси билан эл ўртасида кўприк қатори биз аниқ иш қилишимиз керак. Ёлғондан ишлаётгандай кўрсатиб вазирлар маҳкамасини тинглаб ўтирмаслигимиз керак», — деди депутат Надира Нарматова Жогорку Кенешга вазирлар маҳкамасининг раиси Акилбек Жапаровни чақиришни таклиф қилган.

Вазирлар маҳкамаси раиси парламентнинг 16 февралдаги йиғинида иштирок этиб, ўзи ва қолган ҳукумат аъзолари депутатларнинг биринчи чақирилишининг ўзида кела олмаслигини тушунтирган.

«Консолидация бюджет миқдори 400 млрд сом. Агар мазкур миқдорни 365 кунга бўлсак, кунига 1 млрд 100 млн сом ишлаб топиш керак. Агар кунига 10 соатдан ишласак, соатига 110 минг сомни ташкил қилади. Шунинг учун биз қандайдир сабаблар билан парламент чақирганда югуриб бора олмасак, хафа бўлманглар», — деган Жапаров.