«Криминал авторитет» Лимонтини ўлдиришда айбланган Талгат Шамиев 10 йилга озодликдан маҳрум этилди.

287

18 февралда Бишкекнинг Биринчи май туман судида Лимонти лақаби билан таниқли криминал авторитет Алмазбек Сулаймановни ўлдириш ишига боғлиқ суд текшируви якунланди.

Судья Мирлан Термечиков Талгат Шамиевни айбдор деб топди. Ҳукмга кўра, Шамиев 10 йилга озодликдан маҳрум этилган, жабрланувчи томонга руҳий зарар қатори 100 минг сом товон тўлаш юклатилди.

Шамшиев бунгача икки йил тергов қамоғида бўлган, энди яна олти йил қамоқ жазосини ўташи керак.

Шамшиев сўнги сўзида қилган ишидан афсусда эканлигини билдириб, жабрланганлардан кечирим сўради. У суд жазосини ётоқ қамоқда ёки шартли турда ўташни ҳам илтимос қилди.

«Ҳаммаси хаёлда йўқ бўлиб кетди. Бундан жиноятни қилмоқчи эмасдим», — деди айбланувчи.

Суд ёпиқ эшик ортида ўтди. Давлат айбловчилари Шамиевни 13 йилга озодликдан маҳрум қилишни сўраса, жабрланувчи томон умр бўйи қамоқ жазосини талаб қилди.

Видео: Акипресс

Сулаймановни ўлдириш

2020 йилнинг 28 мартида Норинда «Лимонти» лақаби билан машҳур бўлган криминал авторитет Алмаз Сулайманов номаълум шахслар томонидан ўлдириб кетилган.

Милиция Шамиев отаси Имаш Шамиев учун ўч олиш мақсадида Сулаймановни ўлдирган деб билдирган. Имаш Шамиев 1998 йили ўлдириб кетилган. Бунинг учун Алмазбек Сулайманов судланиб чиққан эди.

Айбланувчи терговда айбни ярим-ёрти бўйнига олиб, «Лимонти» унга пичоқ сайишга ҳаракат қилганида қуролни қўлидан тортиб олиб, криминал авторитетнинг ўзига ҳужум қилганини айтган.

1999 йили Алмаз Сулаймановга Норин туман суди томонидан икки кишининг ҳаётига зомин бўлиш, талончилик билан ҳужум қилиш ва товламачилик учун ўлимга ҳукм қилинган. Ўлкада ўлим жазосига мораторий киритилганидан кейин унга нисбатан 25 йилга озодликдан маҳрум қилиш ҳукми чиққан.

У жазо муддатни кўпини ўтагани боис 2019 йил август ойида Балиқчидаги ётоқ –қамоғига ўтказилган.