Баткен туманида ота-онаси йўқ ўн болага прокурор акти асосида ер участкаси бўлиб берилди. Бу ҳақда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.
Бундан ташқари, «Кадастр» давлат ишхонасининг Баткен вилоятидаги филиали болаларга ҳуқуқини гувоҳлантирувчи ҳужжатлар бепул тайёрланиб берилган.
«Қирғизистон қонунларига кўра, етим болаларга ва ота-онасининг қаровидан ажралган болаларга турар жой ёки ер участкалари навбатсиз берилиши шарт», — деб қўшимча қилинди назорат идорасидан.
Қирғизистонжа 138 интернат муассаси ишлайди, уларда тахминан 12 минг бола тарбияланади. Йил сайин 9 синфни тугатиб-тугатмай 400-500га яқин йигит-қиз болалар уйини ташлаб кетади. 16 ёшга тўлиб-тўлмаган ўсмирларни аксар ҳолда бўлмаса, деярлик ҳеч ким кутмайди.
Болалар ҳақидаги кодексга кўра, етимлар 16 ёшдан бошлаб навбатсиз турар жой олишга ҳақли. Бироқ битирувчиларнинг 5%га яқинигина ўз ҳақларини билади.
Ҳуқуқ ҳимоячилари Бишкек ва Ўш шаҳрининг муниципал органлари ушбу шаҳарларда яшаган, уй-жойга муҳтож етим болалардан хабар олмай ва уларнинг сонини ҳам билмай туришганини аниқлашган. 1991-йилнинг бугунги кунгача етимларга фақатгина 8 уй берилган.