Гапар Айтиев номидаги бадиий тасвир музейида 15-февралда қирғизистонлик документалист Данил Усмановнинг «Гурунч дони» номидаги сурат кўргазмаси очилди.
2021-йили кузда тасвирга олинган 80 сурат Қирғизистон жанубининг жазирамаси остида ишлаган баткенлик фермерларнинг меҳнатини ва ҳаётини акс эттиради.
«Документал сурат —кўзи кўрган одамларнинг барига тушунарли бўлган визуал сторителлингнинг энг кучли турларидан бири. Биз баткенлик фермерларнинг ҳосилни тўплашдан бошлаб, уни сотишга қадар бўлган қувончлик онларни тасвирлай олдик», — дейди кўргазманинг етакчиси Акжибек Бейшебаева.
Кўргазма 3-мартгача бўлади.
«Клооп» Данил Усмановнинг сурат кўргазмасидан бир қанча суратни эълон қилади.
Сурат кўргазмасини «Ҳусусий секторни доимий ривожлантириш ва яшил иқтисод» дастури қўлловга олган. У Германиянинг Халқаро Ҳамкорлик Жамияти (GIZ) ва Германия билан Швейцариянинг ҳукуматлари томонидан молияланади.
Дастур қирғизистонлик гурунч етиштирувчиларни қўллайди — масалан 2021-йили атмосферага метаннинг ажралиб чиқишини камайтириш учун мувозанатли ер озиқларига ўтишга ёрдам беришган. Бу дастурнинг доирасида гурунч ўстиришда сувнинг кам миқдорда ишлатиш ҳам ўргатилади.