2022-йилнинг январида Ўш шаҳридаги спортчи, грэпплинг бўйича чемпион Манас Эрқул ўғлининг жасади уйидан осилган ҳолда топилган. Маълумотни «Клооп»га Ўш шаҳар ИИБнинг матбуот котиби Замир Сидиқов тасдиқлаган.
Маълумотда, у опасининг уйига боргани айтилган. Опаси осилган укасини ҳожатхонада топган, сақлаб қолиш учун қилган ҳаракатларидан натижа чиқмаган.
Шу билан бирга, айрим оммавий ахборот воситалари ҳуқуқ-тартибот идораларидаги ўз манбаларига таяниб, спортчи Эрқул ўғли 2019 йилдан буён қидирувда экани ҳақида хабар тарқатган.
«Клооп»нинг ҳуқуқ-тартибот органларидаги маълумот манбаи Эрқул ўғли қидирувда юрганини тасдиқлади. «Азаттык» нашрига эса маълумотни ИИВнинг матбуот хизмати тасдиқлади.
«Манас Эрқул ўғли қотилликка боғлиқ жиноят иши доирасида қидирилаётган эди. 2019-йили 23-октябрда “Манас” аэропортининг бепул автотураргоҳида “Хонда-Торнео” русусмидаги машинанинг багажидан 1980-йили туғилган Чуй вилоятининг турғуни Хусан Керимовнинг жасади топилган. У шахсий машинасида йўловчи ташир эди, ундан ташқари бандероль етказиб бериш билан шуғулланган», — деб билдирди у.
Хусан Керимов ким эди?
2019-йили 22-октябрда Хусан Керимов Бишкекдан чиққанда ярим соатда етиб борувчи масофадаги «Манас» халқаро аэропортига йўл олади. Ҳаётининг охирги куни Хусан Керимов 1,6 миллион доллар миқдоридаги нақд пулни етказиш мақсадида йўлга чиққан.
«Таксист йирик миқдордаги пул маблағини олиб бораётган бўлган, кейин уни ўлдиришда гумонланиб қўлга олинганларнинг ёнидан 100 минг доллардан ортиқ ўғирланган пу топилган», — дейди бизнинг шахсий манба.
Воқеага қадар бир неча ҳафта аввал Керимовга ҳужум қилишган, ўшанда унга ўқ ҳам отишган. Шу сабаб Хусан алоқага чиқмай қолганда акаса аэропортга йўл олган. Аэропортга келиб, автотураргоҳда Хусан Керимовнинг «Хонда-Аккорд» машинасини кўрган, аммо шубҳали ҳеч нарсани сезмаган. У терминалга кириб укаси ҳақида суриштириб, қидира бошлаган. Аммо ҳеч ким унинг қаерда эканини билмаган.
Керимовнинг акаси одам йўқолгани ҳақида милицияга хабар қилиб, ўзи қидиришда давом этган. Эртасига унга милиция ходимлари қўшилган.
«Ўша куннинг ўзида милицияга Комсомол қишлоғининг турғуни мурожаат қилиб, укаси Х.Керимов 2019-йилнинг 22-октябрида уйидан чиқиб аэропорт тарафга кетган бўйича қайтиб келмаганини айтган», — деб билдирди маълумот берган одам.
Қидирув ишларини олиб борган гуруҳ тунда қайтадан аэророртдаги машина тўхтатилган ерга келган — Хусаннинг жасади машинасининг юк ташувчи қисмидан топилган.Унингқўли боғланиб, ўзи калтакланган аҳволда бўлган.
«Бу жиноятни фош қилиш учун тезкор-тергов гуруҳи тузилиб, кўламли тергов ҳаракатлари ўтказилган, тезкор чоралар кўрилган. “Тўновчилик, мажбурлаб талаб қилиш ёки терроризм акти орти билан қотиллик” моддаси билан жиноят иши қўзғалган», — деб билдирди бизнинг ҳуқуқ тартибот органларидаги маълумот манбамиз.
Керимов пулни кимга олиб бораётган эди?
Хусан Керимов тадбиркор Айеркен Саймаити учун ишлаган. «Клооп», «Азаттык» ва ОССRР ташкилотининг «Яширин карвон. Миллионлаган долларни Қирғизистондан қандай йўл билан чиқаришади?» номдаги суриштирувида бундай курьерлар қандай қилиб ишлагани ҳақида айтилган.
Одатда пул олувчи шахс келишилган рақамга телефон қилади; у киши билан терминалда учрашади; ундан нақд пулни олиб Истамбулга йўл олади. Самолёт ҳавога кўтарилишидан аввал қимматбаҳо омонатни олиб бораётганини тасдиқлаш учун ўзини суратга (селфи) тортиб, уни назорат қилиб турган кишига жўнатади.
Саймаити Керимов каби курьерларнинг йирик тармоғини тузган — Керимов каби ўнлаган одамлар арзимаган ҳақ олиб, пачкаланган долларларни олдига олиб Бишкекдан Истамбулга бот-бот қатнаб турган. Ҳар бир пакетда бир неча юз мингдан бир қанча миллион долларгача пул бўлган.
Керимов йўқолганда Саймаити суриштирувчи-журналистларга сирини очишга қарор қилган. У журналистларга далилларни бериб, биргина унинг тармоғи орқали Қирғизистондан миллиард доллардан ортиқ пул чиқариб кетганини айтиб берган.
«Бошим оғриб чиқди», — деган у овози олиниб. «Ўлмаса бўлар эди, тўрт боласи бор экан... Майли, ур, пулини тортиб ол. Аммо одамни пул учун ҳам ўлдирадими?!»
Шундан икки ҳафта ўтмай Истамбулнинг қоқ ўртасида Саймаити ўзи ҳам ўлдирилган.
Яна бир одамнинг ўлими
Керимов ўлдирилган пайтда Саймаити билан алоқаси бўлган яна бир киши вафот этган — у Хуфур Абдурахеман исмли тадбиркор.
Абдурахеман «Мадина» бозорида ишларди. Саймаити ва бошқа манбаларнинг айтишича, Абдурахеман бошқа сотувчиларнинг тўпланган пулини чегарадан олиб ўтиш учун тўплаган «коллектор» бўлган.
2019-йили декабрда Ички ишлар вазирининг ўринбосари Памир Асанов ўлдирилган Хусан Керимов Қирғизистондан Туркияга пул чиқариб кетиб турган курьер бўлиши мумкин, аммо ИИВда ҳозирча бу фактларнинг исботи йўқ эканини билдирган.
ИИВнинг тергов хизматининг етакчиси Сиргак Айткулов ўша вақтда «Мадина» кафесининг эгаси Хуфур Абдурахеманнинг Айеркен Саймаити билан алоқаси йўқ деб айтган.
Бу одамларни ўлдирганлар топилганми?
Абдурахеманнинг ўлимидан деярлик икки ҳафтадан кейин милиция ходимлари жиноятга гумонлаб саккиз кишини қўлга олган — уларнинг орасида уюшган жиноий гуруҳнинг аъзоси ва икки собиқ милиция ходими ҳам бўлган. Улар марҳумни ўғирлаб кетиб, ўлдириб, жасадини Норин вилоятида кўмиб юборишганини айтиб беришган.
Керимовнинг ўлими бўйича эса милиция жиноят қилган ҳолда бири ўғирлик, зўрлаш, талончилик учун, иккинчиси контрабанда ва ноқонуний гиёҳванд модда сақлаш моддаси бўйича судланиб, ётоқ қамоғида жазо ўтаётган икки кишини қўлга олган.
«Қотилликда гумонланиб аввалроқ бир неча бор ўғирлик, зўрлаш ва талончилик учун судланган Чуй вилоятининг 30 ёшдаги Б.Ч., номли турғуни ва бир неча бор гиёҳванд моддани ноқонуний ташиш ва сақлашда айбланиб судланган Ўш вилоятининг 35 ёшдаги турғуни қўлга олинган. Иккиси ҳам жазо муддатини қамоқда ўтаётган бўлган», — деб билдирди бизнинг ҳуқуқ тартибот органларидаги шахсий манбамиз.
Бундан ташқари, ИИВ икки кишининг ўлими бўйича яна икки кишига, жумладан марҳум Эркул ўғлига қидирув эълон қилинган.
«Ҳозирда жиноятда гумонланиб бунга қадар қароқчилик, безорилик ва мулкни йўқ қилиш ёки бузиш моддалари бўйича судланган Ўш шаҳрининг 31 ёшдаги турғуни Акжол Мамарасул ўғли қидирмлоқда. Тезкор маълумотларга кўра у Россиянинг ҳудудида яшириниб юрибди. Бу жиноятга алоқаси бор деб 30 ёшдаги Манас Эркул ўғли ҳам қидирилаётганди», — дейди бизнинг манба.
Уйғур миллатидаги хитойлик тадбиркор Айеркен Саймаити 2019-йили 10-ноябрь куни тунда Истамбулнинг меҳмонхоналаридан биридаги кафеда отиб ўлдирилган. Вафот этишдан аввал у контрабанданинг кўлами ҳақида маълумотлар беришга улгурган.
Саймаити Қирғизистондан миллионлаган долларни чиқариб кетган уйғур миллатидаги Абдуқодирни оиласининг яширин карго-империяси учун пулларнинг иўини яшириб бериш ишини бажариб юрганини, кейин у Қирғизистондан 700 млн доллар чиқарилиб кетган божхона хизмати етакчисининг собиқ ўринбосари Раимбек Матраимов билан ҳамкорлик қилганини айтиб берган.
Туркия полицияси унинг ўлимидан кейин жиноятга гумондор қатори тўрт кишини қўлга олган.