Қирғизистонда ўтган кеча-кундузда COVID-19 билан касалланган тўрт нафар бемор вафот этди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, пандемия бошлангандан бери мамлакатда 2924 киши коронавирус инфекциясидан вафот этган.
Шунингдек, сутка ичида коронавирус юқтиришнинг 81 ҳолати аниқланган. Аксарият ҳолатлар пойтахтда қайд этилган.
- Бишкек - 41;
- Чуй вилояти - 34;
- Иссиқкўл вилоятида – 1 та;
- Боткен вилояти – 1 та;
- Ўш вилояти – 2 та;
- Норин вилояти - 2.
Муассаса берган маълумотларга кўра, пандемия даврида мамлакатда коронавируснинг умумий 199 971 ҳолати аниқланган.
Бундан ташқари, 12 февраль ҳолатига кўра, Қирғизистонда 553 нафар бемор шифохоналарда, 2 минг 439 киши эса уй шароитида даволанмоқда.
Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, сутка давомида 265 нафар бемор тузалиб, шифохоналардан чиқарилганини билдирди.