Жогорку Кенешнинг депутати Акбўкўн Таштанбековга қўзғалган жиноят иши тўхтатилди

277

Бишкекнинг Свердлов туман суди 11-феврал куни депутат Ақбўқон Таштанбековга нисбатан жиноят ишини тўхтатди. Бу ҳақда Бишкек шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.

Матбуотнинг тушунтиришича, иш қамоқ муддати ўтгани сабабли тўхтатилган.

Ақбўқон Таштанбеков 2021-йил 6-декабрда парламент сайловининг дастлабки натижалари эълон қилинганидан кейин ҳибсга олинган эди. МХДҚ у “миллий ва минтақавий адоватни қўзғатиш”да гумонланиб ҳибсга олинганини маълум қилди.

Махсус хизмат парламент сайловлари вақтида ижтимоий тармоқларда Таштанбековнинг иштироки акс этган видео эълон қилинганини маълум қилди. МХДҚ маълумотларига кўра, видеода Таштанбеков очиқчасига “миллатлараро ва минтақавий адоватни қўзғатишга уринган”.

Тоштанбековнинг ўзи эса ўшанда ишда жабрланувчи ва гувоҳлар бўлмагани, уни айблаётган видео монтаж қилинганини айтди.

Ақбўқон Таштанбеков “Афғонистон уруши фахрийлари ва шу каби урушларда иштирок этганларнинг сиёсий партияси”нинг  етакчиси сифатида танилган. У Иссиқ-Ота шаҳридаги бир мандатли сайлов округидан еттинчи чақирилишдаги Жогорку Кенеш депутати этиб сайланган.

Ҳибсга олингани сабабли Тоштанбеков 2021-йил 29-декабр куни депутатлик гувоҳномаси ва кўкрак нишонини топшириш маросимига кела олмади. Марказий сайлов комиссияси уларни 31 декабр куни Тоштанбековга топширган.

11-январ куни Бишкекнинг Свердлов туман суди Тоштанбековни ҳеч қандай эҳтиёт чораси кўрмасдан озод қилди ва эртаси куни у еттинчи чақирилишдаги парламент депутати сифатида қасамёд қилди.