Балбак Тулобаев: Тез орада бош прокурор Зулушев билан Ташиевнинг қарама-қаршиликларини кўрамиз

312

Парламент депутати Балбак Түлобаев Жогорку Кенешнинг 10-февралдаги йиғинида жамоатчилик тез орада МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев билан бош прокурор Қурманқул Зулушевнинг қарама-қаршилигига гувоҳ бўлиши мумкин деган тахминини айтди.

Тулобоевнинг қайд этишича, бир кун аввал Зулушев Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига фуқароларнинг суҳбатини суд қарорисиз яширин тинглаш имконини берувчи қонун лойиҳасига қарши чиққан. Бош прокурор фуқароларнинг телефонларини тинглаш учун қатъиян суднинг санкцияси бўлиши кераклигини айтган.

«Қонун лойиҳачи қандай мақсадда киргизилгани билан танишайин. Кейин ўз фикримизни билдирамиз. Чунки инсон ҳуқуқлари дахлсиз бўлиши керак. Инсон ҳаёти эркин бўлиши керак», — деган Зулушев 9-февралдаги матбуот анжуманида.

Балбак Тулобоев эса парламентда Бош прокуратуранинг депутат Адахан Мадумаровни жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги мурожаати кўриб чиқилаётганда ўз тахминини билдирди. (У аллақачон унга нисбатан «давлатга хиёнат» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилганини айтган ва буни «100 фоиз сиёсий» деб атаган.)

“[Президентимиз ва Қамчибек Ташиев ҳам худди шундай воқеадан ўтган. Биз бундан сабоқ оламизми ёки йўқми?» — сўради Тулобоев.

МХДҚнинг ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси

МХДҚнинг ваколатларини кенгайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишни парламентнинг 7-февралдаги йиғинида Адахан Мадумаров кўтариб чиққан. Унда Мадумаров қонун лойиҳасининг бир моддасида МХДҚга суднинг ва прокурорнинг розилигисиз фуқароларни тинглашга имкон бергани учун танқид қилган.

МХДҚ етакчисининг ўринбосари Рустам Мамасадиков Давлат қўмитаси ходимларининг телефонларини тинглаш ва бошқа ҳаракатлар тергов судьясининг қарори билангина асосланади деб жавоб берган.

Мадумаров ҳужжатнинг концепциясинигина қабул қилишга рози бўлган — шунда ҳам фуқаролик жамиятининг вакиллари билан давра суҳбатида муҳокама қилиш шарти билан.

Натижада парламент қўмитаси МХДҚнинг қонун лойиҳасининг концепциясини қабул қилган.

«Қирғизистонниинг миллий хавфсизлик идоралари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси 2018-йилдан бери бор. Бу ҳужжатнинг янги таҳрири очиқ манбаларда йўқ, аммо Адлия вазирлигининг сайтида лойиҳанинг биринчи варианти эълон қилинган.