Бош прокурор Курманкул Зулушев 9-февралда Temirov Live Youtube-каналининг бошчиси, суриштирувчи журналист Болот Темиров ҳамда каналнинг ходими, оқин Болот Назаровнинг иши бўйича терговни МХДҚ олиб бораётганини билдирди.
«Барчангизга маълум бўлганидек, «Temirov Live» иши бўйича терговни Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси олиб бормоқда», — деди у.
Аммо МХДҚнинг етакчиси Қамчибек Ташиев бунга қадар мазкур ишни ИИВ тергалаётганини айтиб ишонтирган эди. Айни вақтда махсус хизматнинг етакчиси Темиров билан Назаров «гиёҳванд модда қўлланишга» боғлиқ қўлга олинишини ИИВдан биринчи маълум қилган.
МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев бу ишни Ички ишлар вазирлиги олиб бораётганини таъкидлаган эди.
«Биз Temirov Live бўйича маълумотни тарқатмадик, бизда бундай маълумот йўқ. Мазкур ишни биз олиб бормаяпмиз, иш ИИВ томонидан тергов қилинмоқда. Мен шантаж ҳақида билмайман, бу бўйича ишни олиб бораётган ИИВга мурожаат қилинглар. Саволларга улар жавоб берсин. Мен ҳеч нарса ўқимадим, мен “майдода” юрибман», — дея Ташиевинг сўзларидан иқтибос келтиган 24.kg ахборот агентлиги.
Temirov Live иши
Temirov Live томонидан 20-январда МХДҚ раҳбарининг жияни Байгази Матисаков бошқарган «Кыргыз Петролеум Компани» ва Ташиевлар билан алоқадор «Регион Ойл» ҳақидаги суриштирувни эълон қилган.
Суриштирувда МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиевнинг қариндошлари давлат корхонасидан мазут сотиш орқали 30 миллион сомдан ортиқ даромад топгани айтилади.
Суриштирув эълон қилинишидан бир неча кун ўтиб, 22 январда милиция Temirov Live асосчиси Болот Темиров ва унинг ҳамкасби, оқин импровизатор Болот Назаровни ҳибсга олган. Уларни қўлга олиш чоғида, ёнидан гиёҳванд моддалар топилгани айтилмоқда.
Темировнинг сўзларига кўра, модда солинган пакет атайин «солиб қўйилган». Унинг сийдиги ва қон таҳлилларидан гиёҳванд моддалар аниқланмаган. Эртасига журналист ва оқинни ҳеч қаерга кетмаслик шарти билан қўйиб юборишган.
Кўп ўтмай тармоқда Temirov Live журналистларининг яширин камералар орқали тасвирга олинган шахсий ҳаётига оид видеолар пайдо бўлган. Журналистлар мухбирларнинг кузатув остида бўлганини, улар ўзларини Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимларимиз деб таништирган шахслар томонидан шантаж қилинганини аниқлаган.