Тулобаев: Парламент депутатларининг бир нафардан ёрдамчиси ва ассистенти бўлади

336

Жогорку Кенешнинг еттинчи чақириқ депутатларининг ёрдамчиси ва ҳар бирида биттадан ёрдамчи бўлади. Бу ҳақда халқ депутати Балбак Тулобаев «Азаттик»га маълум қилди.

Унинг айтишича, мазкур қарор 9-февралда ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган йиғилишда, парламент аппарати тузилмасини тасдиқлаш вақтида қабул қилинган.

Парламентнинг 9-февралдаги йиғини. Сурат: Жогорку Кенешнинг сайти.

«Дастан Бекешевгагина қўшимча яна бир ёрдамчи ва хизмат автомобили берилади. Қолганларга йўқ», — деди Тулобаев.

Аввалроқ депутат Надира Нарматова халқ вакилларига айрим имтиёзларни қайтариб беришни илтимос қилган. Унинг таъкидлашича, парламентарийлар яхши ишлаши учун ёрдамчиар ва консультантлар керак.

Тулобаев шунингдек Жогорку Кенешнинг аппаратидаги 60 ходим қисқартирилишини билдирди. Парламент аппаратанинг ходимлари ўртача 17-18 минг ойлик маоши олиши маълум.

2021-йилнинг 3-декабрида президент Садир Жапаров «Республика бюджетининг чиқимларини оптималлатиш, давлат идораларининг ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идораларининг бюджет маблағларини фойдаланишнинг самарадорлигини ортириш бўйича чоралар ҳақида»ги фармонга қўл қўйган.

Фармонда у Жогорку Кенешга давлат бюджетидан депутатларга кетган чиқимларни камайтиришни «таклиф қилган». Шунингдек, давлат раҳбари Жогорку Кенеш аппаратининг ходимларини 30%га камайтиришни айтган.

Фармонга қўл қўйишдан бир кун аввал, 2-декабрда Жапаров президентнинг ва Жогорку Кенешнинг Иш бошқармасини бириктирган.

Бунга айрим халқ вакиллари норозилик билдириб чиқишган. Еттинчи чақирилишнинг биринчи йиғинида депутатлар парламентнинг Иш бошқармаси мустақил бўлиши кераклигини таъкидлаб, уни ажратиш бўйича таклиф киргизишган.

Жапаров бунга жавобан, депутатларнинг таклифларини қайтариб олишга чақирган. У биргина Иш бошқармаси президент, парламент ва вазирлар маҳкамасига «бирдек бўйсунади ва хизмат кўрсатади» деб билдирган.