Президент Садир Жапаровнинг Хитойнинг пойтахти Бээжин шаҳрига бўлган иш сафари тугади.
Давлат раҳбари 4-февралда Бээжинда ўтаётган қишки Олимпиада ўйинларининг очилиш тадбирига қатнашди. Шундан кейин, 6-февралда, Жапаров Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашди.
«Давлат раҳбарлари сиёсий, савдо-иқтисодий соҳаларда икки томонлама алоқаларнинг муҳим масалаларини ҳамда келажагини, шунингдек қўшма йирик лойиҳаларга инвестиция жалб қилишни муҳокама қилишди», — деб билдирди президентнинг матбуот хизматидан.
Си Цзиньпин 30 йилда икки давлатнинг ўртасидаги дипломатик алоқалар ўрнатилганидан бошлаб «ҳар томонлама стратегик ҳамкорлик юқори даражага етганлигини» таъкидлаган. Жапаров эса Қирғизистон ва Хитойнинг ўртасидаги «Аҳил қўшнилик, дўстлик ва ҳамкорлик» келишувига қўл қўйилганига 20 йил бўлганини ёдга солди.
Хитойнинг лидери Садир Жапаровнинг раҳбарлиги остида Қирғизистонда «йирик сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар бўлиб, коррупцияга қарши жиддий кураш олиб борилаётганини» қўшимча қилган.
Цзиньпин эса Хитой Қирғизистондан «экологик жиҳатдан тоза маҳсулотни импортлашга ҳамда энергетика тармоғида ҳамкорликка тайёр» эканини таъкидлаган.
*Transparency International ташкилоти 2021-йил бўйича Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилган — унда Қирғизистон дунё бўйича 183 давлатнинг ичида 148чи ўринни эгаллаган. Бу индексда давлат қанчалик паст ўринда бўлса, у ерда коррупциянинг даражаси юқори бўлганини билдиради. Шундай даражада Африканинг Уганда ҳамда Камерун давлатлари жойлашди. 2020-йилга нисбатан, Қирғизистон 124чи ўринда бўлган.
«Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўли
Си Цзиньпин «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлини қуриш ва уч давлатнинг ўртасидаги ҳамкорлик «бутун Марказий Осиё учун жуда аҳамиятли» эканини таъкидлаган. Жапаров эса қирғиз томон «Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон» темир йўлининг лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор эканини билдирган.
*Хитойдан Қирғизистонгача, ундан нари Ўзбекистон, Эрон, Туркич орқали ўтиб Европа билан бирлаштирувчи темир йўлнинг қурилиши бўйича сўзлашувлар деярлик 20 йилдан бери давом этиб келмоқда.
2021-йилнинг октябрь ойида Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров қирғиз томон темир йўлнинг қурилиши бўйича зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаганини билдирган. Ҳисоблашларга кўра, Қирғизистон ҳудудига 280 километр темир йўл қурилади, унинг 57 километри тоннель орқали ўтади.
Бундан ташқари Си Цзиньпин икки давлатнинг ўртасидаги ҳавой йўлларини «босқич-босқичи билан тиклаш ва юк ташишни кўпайтириш зарур эканини» айтган.
«Аниқроқ айтганжа, “Торугарт” ва “Эркечтам” ўтказиш пунктларининг ўтказиш имкониятини кенгайтириш бўйича гап бормоқда», — деб берилади президент матбуот хизматининг билдирувида.
Садир Жапаров эса қирғиз-хитой чегарасидаги «Торугарт» ва «Эркечтам» назорат-ўтказиш пунктлари орқали маҳсулотларни ва автомобилларни тўсиқларсиз ўтказиш учун «яшил йўлаклар»нинг самарасини ортириш бўйича ишларни давом эттириш зарур эканини таъкидлаган.
*2020-йилнинг январь ойида қирғиз ҳукумати коронавирус касалининг тарқалмаслиги мақсадида Хитой билан чегарани ёпган. 2020-йилнинг апрелидан «Эркечтам», июндан бошлаб эса «Торугат» пунктларининг фаолияти санитария талабларини сақлаш билан қайта бошланади.
50 млн юань ва 5 млн вакцина қайтарилмас ёрдам
Шунингдек, Хитой томони Қирғизистонга коронавирусга қарши 5 миллион дозада вакцина ва 50 миллион юань (670 миллион сом) қайтарилмайдиган ёрдам бериши маълум бўлди. Маълумотига кўра, пул «хавфсизлик тармоғи»га сарфланади.
Жапаров эса 1 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган Қирғизистон-Хитой жамғармасини ташкил этишни таклиф қилди. Давлат раҳбари жамғарма «кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги икки томонлама лойиҳаларни молиялаштириши» мумкинлигини айтди.
Хитой Қирғизистонга вакцина ва грантлар бериб келмоқда. Йил бошида Хитой Қирғизистонга 13 миллиард сомлик ёрдам кўрсатиши маълум қилинган эди.
«Биринчи келишув доирасида 350 миллион юань, иккинчиси эса 650 миллион юанни бўлиш кўзда тутилган. Шундай қилиб, икки келишув бўйича ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 1 миллиард юанни (13 миллиард сом) ташкил этади», — дея хабар беради Иқтисодиёт ва савдо вазирлиги.
2021-йилнинг май ойида эса Хитой Қирғизистонга озиқ-овқат ва грант ёрдами беришга қарор қилган.
Хитой томони 40 минг тонна ун, 20 минг тонна шакар, 20 минг тонна ўсимлик ёғи, шунингдек, 350 миллион юань (4,7 миллиард сом) ажратишга қарор қилган, мазкур маблағ мамлакатдаги инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилмоқчи.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Қирғизистоннинг давлат қарзи 4,9 миллиард сомни ташкил қилади — унинг 2 млрд долларидан ортиғи Хитой ҳукуматига бўлган қарз.