Солиқ хизмати: Ўтган йили фуқароларнинг мурожаати асосида 60 ходим жазоланди

Давлат солиқ хизматининг матбуот хизмати 2021-йили фуқароларнинг мурожаатлари асосида бошқарманинг 60 нафар ходими жазоланганини маълум қилди.

Маълумотга кўра, солиқ хизматига 2021-йили  220 та мурожаат келиб тушган бўлса  77 аризада солиқ идоралари ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари ҳақида айтилган.

«Жами 60 нафар ходим жазоланди. Икки нафарининг лавозими пасайтирилган бўлса, бири ишдан бўшатилди. 32 нафар ходимга эса қаттиқ танбеҳ, 15 нафарига танбеҳ ва беш нафарига огоҳлантириш берилди. Яна беш нафари бошқа ишга ўтказилди. Икки шахсга нисбатан эса жиноят иши қўзғатилиб, материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга топширилди», — дейилади хабарда.

Шу билан бирга, солиқ хизмати 162 мурожаат электрон почта орқали келган бўлса, 22 нафар фуқаро «Ишонч телефони» орқали мурожаат қилингани таъкидлаб, ҳар бир мурожаат қонун доирасида кўриб чиқилаётгани қўшимча қилинди.

«Хизмат текшируви асосида, ариза-шикоятларнинг 38ида кўрсатилган фактлар тасдиқланмаган. 33 аризанинг эса факти тўлиқ аниқланса, олтита мурожаат бўйича эса қисман аниқланган», — дейилади матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, солиққа оид ҳуқуқбузарликлар бўйича 12  мурожаат ўрганилиб, уларнинг иккиси тўлиқ, бештаси қисман тасдиқланган. Олти мурожаатда кўрсатилган фактлар аниқланмаган ва битта мурожаат инобатга олинган.

Ўтган йилнинг декабрь ойида МХДҚ Давлат солиқ хизматининг ва Транспорт вазирлигининг бир неча ходимини «коррупция»да гумон қилиб ҳибсга олган эди.

Тергов версияси бўйича, гумонланувчилар Қирғизистон ЕОИИ давлатларидан истеъмол товарларини олиб киришда коррупцион схемани йўлга қўйган – улар товарларни тўсиқсиз ўтказиш учун пул олган, бу эса ўз навбатида мамлакат ғазнасига зарар етказган.

Тинтув вақтида солиқ инспекторларидан бирининг автомашинасидан 114 300 сом миқдорида нақд пул топилган. МХДҚ тергов ишлари давом этишини ваъда қилган.