Бош прокуратуранинг матбуот хизмати Сари-Челек давлат биосфера қўриқхонасининг ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғалганини билдирди.
Назорат органининг маълумотига кўра, Ақси туман прокуратураси текширув вақтида давлат қўриқхонасининг масъул кишилари оргтехникаларни, йилқиларни, шунингдек асал сотишдан тушган даромадни ўзларига ўзлаштириб олишганини аниқлаган. Натижада 1,2 миллион сом миқдорида зарар етказилган.
Прокуратура «Лавозимни суиистеъмол қилиш» моддаси билан жиноят ишини қўзғади.