«Тинчликка қарши жиноят». Қирғизистоннинг ИИВи чегара можароси бўйича иш қўзғади

389
Сурат: ИИВнинг матбуот хизмати

Ички ишлар вазирлиги Боткен туманининг қирғиз-тожик чегарасига яқин Кўк-Тош қишлоғидаги можаро бўйича жиноят ишини қўзғади. Бу ҳақда 28-январда ИИВнинг матбуот хизмати билдирди.

Вазирликнинг маълумотига кўра, 27-январда тахминан соат 18:00да Кўк-Тош ҳамда Тожикистоннинг Сомониён қишлоқларининг ўртасидаги аниқланмаган ҳудудда қўшни ўлканинг фуқаролари қурилиш ишларини бошлаган. Бу орада Қирғизистоннинг чегарачилари келиб, ишларни тўхтатишни талаб қилишган.

«Бунга қарши бўлган Тожикистон фуқаролари Ўш — Исфана авто йўли билан Исфара — Ворух йўлларининг кесилига тошларни тўплаб, йўлни тўсиб олишган. Икки давлатнинг маҳаллий ҳукумат вакиллари, куч тизимларининг вакиллари учрашиб сўзлашув олиб бориб, қурилиш ишларини тўхтатиш, авто йўлини очиш бўйича келишувга эришган», — деб билдиришди ИИВдан.

Шунга қарамай соат тахминан 19:30да тожий ҳарбийлари «халқаро келишувларни бузиш билан миллий низо қўзғаб, қуролли агрессияни режа қилиб, агрессив урушни намойиш қилиш» мақсадида қирғиз фуқароларининг уйларини оғир ўқ отувчи қуроллар билан ота бошлаган.

Маълумотга кўра, тожик томон Боткен туманидаги Кўктош қишлоғининг  Чир-Дўбў, Қум-Мазар, Дахма ҳудудларига ҳамда Ўрта-Бўз қишлоғининг Тўрткўча участкасига, шунингдек ИИВнинг Ички ҳарбийларининг 707 ҳарбий қисмининг биносига ҳужум қилишган.

«Натижада, маҳаллий турғунларнинг уй жойлари, 707 ҳарбий қисмининг биноси зарар кўриб, ҳарбий ҳодимларга ҳамда 1 фуқарога ўқи тегиб, танасидан олган жароҳати сабаб Боткен қўшма касалхонасига етказилган», — деб берилади ИИВнинг баёнотида.

Вазирлик мазкур факт бўйича «Тинчликка қарши жиноятлар» моддаси билан жиноят иши қўзғалганини билдирди. Ҳозирда ярадор бўлган қирғизистонликларга суд-тиббий экспертиза тайинланди.

28-январга кўра вазият «барқарор» экани айтилди, чегара тун тинч ўтди. Қирғизистон тарафидан 11 киши ярадор бўлиб, касалхонага етказилгани хабар қилинди. Чегарага яқин жойлашган қишлоқларнинг 1 470 нафар турғуни хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

Тожикистон томон эса чегарадаги отишувдан жароҳат олганларнинг сони 13 кишига етганини билдирди — уларнинг 11 нафари ҳарбий, икки нафари оддий фуқаро. Шунингдек, Сомониён қишлоғида бир киши ҳалок бўлгани ҳамда Исфара шаҳри мэрининг ёрдамчисига ҳам ўқ теккани хабар қилинди.

Кўп ўтмай Қирғизистоннинг МХДҚсининг Чегара хизмати баёнот тарқатиб, охирги вақтда қирғиз-тожик чегарасида «провакация кўпайганини» таъкидлаган. Муассаса «тожик ҳукумати вазиятни барқарорлаштиришнинг ўрнига унинг кучайишига ҳисса қўшган» деб ҳисоблайди.

Шунингдек Чегара хизмати мазкур воқеада фитна унсури бор эканини, унинг масъулияти тўлиғи билан Тожикистоннинг МХДҚсининг раҳбариятига юкланишини билдиришган.