«Далил топа олишмади». Митингдан кейин қўлга олинган икки фаол бўшатилди

353

Суриштирувчи журналист Болот Темиров билан тўкма оқин Болот Назаровни қўллаш митингидан кейин милиция икки фуқаро қўлга олингани маълум бўлди. Бу ҳақда собиқ бош прокурор Аида Салянова Фейсбук саҳифасида ёзди.

Салянованинг айтишича, милиция митингга журналист билан оқинни қўллаб чиққан Нургази Шайлообеков ва Айбек Назаркулов исмли фуқароларни қўлга олган.

Аида Салянованинг Фейсбук саҳифасидан скриншот.

«Митинг битгандан кейин Ленин тумани ҳудудидан уларни калтаклаб милиция ходимлари Фучикдаги бўлимига олиб кетишибди. Буни қандай тушунсак бўлади?!» — деб савол берди Салянова.

Шайлообеков ўзи ҳам Фейсбук саҳифасида номаълум йигитни калтаклади деган айб билан ушлаб кетишганини тасдиқлади. Унинг айтишича, ариза ёзган кишининг акаси милиционерлар билан ишлагани сабаб укасини даволатиш учун улардан пул талаб қилган.

«Шунча халқнинг орасидан бир нотаниш йигит дўқ қилиб, ушлаб кетишди. У йигитнинг акаси шаҳар милиция бўлимида органлар билан ишлар экан, "утка" экан. Укамни уриб қўйибсан деб дўқ қилиб, даволатасан деб пул талаб қилишди. У болани мен эмас, бошқалар ҳам пешонасига чертган ҳам эмас, бирорта ҳам далил топа олишмади», — деб тушунтирди Шайлообеков.

Нургази Шайлобековни Фейсбук саҳифасидан скриншот.

Милиция нима деди?

Ленин ТИИБнинг матбуот хизматидан «Клооп» мухбирига Шайлообеков билан Наразкулов Т.С. исмли кишининг аризаси асосида қўлга олинганини билдиришти.

Ариза ёзган киши уни Шайлообеков билан Назаркулов калтаклаб, улардан қочиб кетаётиб милициядан ёрдам сўраганини айтиб берган. Натижада уларнинг бари Ленин ТИИБга етказилиб, қўлга олиш маълумотлари рўйхатга олиш журналига киритилган.

Бироқ милиция бўлимига етказилганда Шайлообеков билан Назаркуловни устидан шикоят қилган киши ариза ёзишдан ва тиббий экспертизадан ўтишдан бош тортган.

Милиция икки томондан ҳам тушунтириш хати олиб, уларни озод қилган. Бироқ иш бўйича текширувлар давом этаётганини қўшимча қилишди.

Темиров билан Назаровнинг қўлга олиниши

Тўкма оқин Болот Назаров 22-январда Жумабек ва Турусбеков кўчаларининг кесилишида қўлга олинган. Милиция ходимлари тўкма оқиннинг ёнидан полителен халтада гашиш топилганини билдирган. Бишкекда ШИИБ олдида оқинни қўллаш митинги ўтган. Митингга қатнашганларнинг орасида тўкма оқинлар ҳам бўлган, улар қўмиз билан ҳукуматни чегарадан чиққанини ва Болот Назаров билан Болот Темировни қўлга олиниши ҳақида куйлашган.

Оқинлар 22-январда ўз офисида қўлга олинган суриштирувчи журналист Болот Темировни қўллашган. Унда журналистлар билан фаоллар куч тизимлари ходимлари Темировни офисига кириб, эркакларнинг барини ерга ётқизишганини билдиришган. Кейин ходимлар Темировники деб чўнтагидан гиёҳванд модда чиқаришган.

Темиров ўзи унга «атайлаб солиб қўйишганини» ва компьютерларини олиб кетишганини айтган. 23-январда журналист ҳеч қаерга кетмаслик тилхати билан уй қамоғига чиқарилган.