Президент Садир Жапаров «Иқтисодга фавқулодда ҳолат киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига қўл қўйди. Бу ҳақда 24-январда депутат Дастан Бекешев телеграм-каналида билдирди.
Бекешевнинг айтишича, бунгача депутатлар президентнинг танқидини ҳисобга олиб қонун лойиҳасини Садир Жапаровни имзосига икки марта юборишган.
«Учинчи мартасида [президент] қонун лойиҳасининг кераги йўқ деди. Бу қонун лойиҳасини энди вазирлик маҳкамасига ҳам, президентга ҳам кераги йўқ бўлиб қолди. Шу қонун лойиҳаси сабаб шунча талашиб, уришиб, қанча вақтни беҳудага сарфладик», — деди Бекешев.
Қонун лойиҳасига кўра, иқтисодга фавқулодда ҳолат режими киритилганда вазирлар маҳкамаси Жогорку Кенеш билан келишмай туриб давлат бюджетининг даромади билан камомадини 20%га эгалик қилади.
Иқтисодга фавқулотда ҳолат режимини киритиш ҳақидаги лойиҳани парламентнинг олтинчи чақирилиши 2021-йилнинг июль ойида қабул қилинган. Қирғизистоннинг бизнес-ҳақиқатчиси Робин Орд-Смит ҳужжатда «тадбиркорлик субъектига ва бутун ўлка иқтисодига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган» меъёрлар киритилганини билдирган эди.
Шунингдек, Орд-Смитда вазирлар маҳкамасига солиқ тўловчилар учун қўшимча мажбуриятларни киритиш ва солиқ бошқарувининг йўл-йўриқларини ўзгартиришга имкон берувчи чораларнинг очиқлигига боғлиқ саволлар бўлган. Иқтисодчилар давлат бу қонун лойиҳаси билан бизнесни изга солишга ҳаракат қилишмоқда дейишди.
Қонун лойиҳасини минкаб раиси, ўша вақтдаги иқтисод ва молия вазири Акилбек Жапаров таклиф қилган.