«Қоралашдан узоқ бўлинглар ». Президент Темиров билан Назаровнинг ишини назорат қилиб туришини айтди

359

Президент Садир Жапаров ижтимоий тармоқдаги саҳифалари орқали суриштирувчи журналист Болот Темиров ва унинг ҳамкасби оқин Болот Назаровни қўлга олиниши ҳақида билдирув жойлади. У уларга қўйилган айб бўйича иш «холис тергов қилишини керак» деб ҳисоблайди.

«Қонун асосида олиб борилган қандай фаолият бўлмасин, жумладан журналистик фаолият ҳам босимнинг у ёки бу турига сабаб бўлмаслиги керак. Ҳар бир иш барча ҳолатларни ҳисобга олиш билан текширилиши зарур. Болот Темиров ва бошқаларни гиёҳванд модда билан қўлга олинишига боғлиқ ишлар адолатли тергов қилинишини назорат қилиб тураман», — деб билдирди президент.

ИИВ Temirov Live’нинг офисида ва Сухомлинов кўчасидаги бўз уйда А.А. исмли аёлни (бу манзилда ЮРФА тиббий маркази жойлашган) гиёҳванд моддани истеъмол қилишга мажбурлашган деган версияни тарқатди.

Ариза 22-январда ёзилиб, шу куни ниқобли гуруҳ таҳририятга бостириб кириб барча ходимларни полга ётқизиб тинтув қилишган. Темировнинг қўлини боғлаб, устига икки ходим ўтириб, унинг чўнтагидан гиёҳванд модда солинган халтани олишган. Бироқ гувоҳлар ҳам, Темировни ўзи ҳам моддани унинг чўнтагига атайлаб солиб, яна қайтиб олишганини билдиришди.

Шунингдек, милиционерлар офисдаги барча компьютерларни олиб кетишган — офисни тинтув ишлари МХДҚ раиси Камчибек Ташиевларнинг оиласига алоқадор суриштирув чиққандан кейин бўлмоқда. Ташиев матбуот анжумани ўтказиб, компьютерларни гиёҳванд модда билан алоқаси борлигини айтган.

«Бу компьютерларда улар гиёҳванд моддаларни қаердан олиши, унинг турлари, баҳоси, номлари ва тарқатиш ҳақида ёзувлар бўлиши мумкин», — деган Ташиев.

Президент Садир Жапаров журналистларни «шунчаки қоралашдан узоқ бўлишга» чақирди.

«Журналистлардан ҳам бутун халқ олдида кимнидир шунчаки қоралаб, айблашдан узоқ бўлинг деб сўрайман. Бирор нарса айтишдан олдин ҳақиқат эканини аниқлаб, жавобгарликни ҳис қилиб, кейин чиқаринг. Камчибек Кидиршаевич шу матбуот анжуманида ўзига нисбатан қоралашни тўлиқ ёлғонлигини игна ипигача тушунтириб берибди», — деб дўстини қўллади президент.

23-январда ўтказган матбуот анжуманида Ташиев Болот Темировнинг суриштирувини «90% ёлғонлигини» билдирган.

«Ҳозир давлатнинг ҳар бир ишхонаси аввалгидай яширин ишламайди. Бари очиқ. “Керак бўлса бир неча мухолифатчи журналистдан иборат комиссия тузиб, текширинглар, биз шароит яратиб берамиз”, деб тўғри айтган. Текширишга имконингиз бор. Бизда ҳаммаси очиқ. Энди журналистсанми, амалдормисан ёки оддий фуқароми – ҳаммамизга қонун бир хил ишлайди», — деди президент.

Бунгача Ташиев журналистлар жияни Байгази Матисаков етакчи бўлиб тайинланган «Кыргыз Петролеум Компани» компаниясининг ишини текширмоқчи бўлса «машина ташкил қилиб берамиз» деб сўз берган.

Қандай суриштирув?

20-январда Темиров Live’нинг журналистлари МХДҚ раиси Камчибек Ташиев билан алоқадор компанияга икки кунда 37 миллион сом даромад олиб келган «Ташиевлар схемаси» ҳақида сўзлаган суриштирувни эълон қилган.

Журналистлар «Кыргыз Петролеум Компани» компаниясини Ташиевнинг жияни, 31 ёшдаги Байгази Матисаков бошқараётганини очиқлашган. Матисаков бу хизматга 2020-йили ҳукуматга амалдаги президент Садир Жапаров келгандан кейин тайинланган.

Бунгача заводни Нурлан Максутов бошқарган — у натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Мекеним Кыргызстан» партияси билан қатнашган. «Кыргыз Петролеум Компани» ЁҲЖ «Кыргызнефтегаз» давлат ишхонасига қарашли.

«“Кыргыз Петролеум Компани” “Кыргызнефтегаз”га тегишли ягона нефтни қайта ишловчи корхона. Икки ишхонада ҳам давлатнинг улуши бор. Заводда Қирғизистонда қазиб олинган нефть қайта ишланиб, дизель, бензин, мазут олинади», — деди суриштирувчи журналист Тинистан Асипбеков.

Президент Садир Жапаров 2021-йилнинг 18-декабрида иш сафари давомида мазкур ишхонага борган. У «Кыргыз Петролеум Компани» 2020-йили 47 млн сом зарар кўрса, 2021-йили ишхонанинг соф даромади 160 млн сомни ташкил қилганини билдирган.

«Регион Ойл» ва Ташиевлар

«Регион Ойл» ишхонаси «Кыргыз Петролеум Компани»да ишлаб чиқарилган мазутни экспорт қилади. Тинистанов «Регион Ойл» 2021-йилнинг 23-24-июнь кунлари Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳридаги нефтни қайта ишловчи заводга 3 666 тонна мазут экспорт қилганини билдирди. Ишхона бундан 37 млн сом даромад топган.

«Регион Ойл» 34 ёшдаги Назгул Айдаровага тегишли — у 2021-йили апрелда Жалолобод шаҳар кенгашига ўтган сайловга «Ата-Журт Кыргызстан» партияси қаторида борган, бироқ мандатга илашмай қолган. Мазкур партия МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга қарашли дейилади.

Айдарова шаҳар кенгашига номзодини қўйганда «Жалолобод нефтни қайта ишловчи заводда» бухгалтер бўлиб ишлаганини кўрсатган. Завод асосчиси Казибек Ташиев, директори Жогорку Кенеш депутати Шайирбек Ташиев ҳисобланади. Бундан ташқари, Айдарова 2021-йили парламент сайловида номзод Шайирбек Ташиевнинг молия масалалари бўйича мухтор вакили бўлгани очиқланди.

Temirov Live «Ачык бюджет» порталидаги маълумотларга таяниб, Айдарова бошқарган «Регион Ойл» бир йил ичида Жануби-ғарб божхонага товарларни рўйхатга олиш учун 52 марта тўловни амалга оширганини билдирди.

«Биргина мазут экспорт қиламиз. Мазутдан бошқа маҳсулотни экспорт қилиш тақиқланган, шунга фақат мазутни экспорт қиламиз [...] [2021-йили] Ўзбекистон, Италияга [экспорт бўлди]», — деган Айдарова Temirov Live’ журналистларининг саволларига жавоб бериб.

Шунингдек, Айдарова «Регион Ойл» бир йилда қанча тонна мазут экспорт қилгани ҳақидаги маълумотни очиқлашдан бош тортиб, Солиқ хизматига мурожаат қилишни айтган.

«Нимага воситачисиз, экспорт қилишга имкони бор давлат ишхонаси минглаган тонна мазутни воситачиларнинг қўлига тутқазмоқда? “Кыргыз Петролеум Компани” йилига 160 млн сом топса, воситачи “Регион Ойл” икки кун ичида 37 млн сом даромад топади», — деб савол берган суриштирувчи журналист Тинистан Асипбеков.

Кейинчалик Айдарова «Регион Ойл» Ташиевлар ва «Кыргыз Петролеум Компани» билан алоқасини инкор қилди.