Temirov Live каналининг офисига милиция ходимлари келди. Маълум бўлишича, суриштирувчи журналистларга ҳуқуқ тартибот органининг ходимлари келиб, қандайдир бир ҳужжатларга қўл қўйишни талаб қилмоқда.
Журналист Актилек Капаров соат 19:00да таҳририятдан чиқиб кофе олиб келиш учун йўл олганда Temirov Live’нинг офисига махсус либосдаги эркаклар кирганини айтиб берди. У қайта идорага кира олмаган, айни вақтда «Клооп»нинг журналистлари билан бирга воқеани кузатиб турибди. Офисни ниқобли одамлар овчарка зотидаги ит билан қўриқлаб турибди. Бизнинг журналистларни у ерга киргизишгани йўқ.
Temirov Live’нинг суриштируви
20-январда Темиров Live’нинг журналистлари МХДҚ етакчиси Қамчибек Ташиев билан алоқаси бўлган компанияга икки куннинг ўзида 37 миллион сом даромад олиб келган «Ташиевларнинг схемаси» ҳақида ҳикоя қилган суриштирувини эълон қилган.
Журналистлар «Қирғиз Петролеум Компани» компаниясини Ташиевнинг жияни, 31 ёшдаги Байғази Матисақов бошқараётганини ошкор қилишди. Матисақов бу хизматга 2020-йили ҳукуматга президент Садир Жапаров келгандан кейин тайинланган.
Бунга қадар заводни Нурлан Мақсутов бошқариб келган — у натижаси бекор қилинган парламент сайловига «Мекеним Қирғизистон» партияси билан қатнашган. «Қиргиз Петролеум Компани» МЧЖи «Қирғизнефтегаз» давлат ишхонасига тегишли.
«“Қирғиз Петролеум Компани” “Қирғизнефтегаз”га тегишли ягона нефтни қайта ишлатувчи ишхона. Икки ишхонада ҳам давлат улуши бор. Заводда Қирғизистонда қазиб олинган нефть қайта ишлатилиб, дизель, бензин, мазут ишлаб чиқарилади», — деди суриштирувчи журналист Тинистан Асипбеков.
Президент Садир Жапаров 2021-йилнинг 18-декабрида иш сафарининг доирасида ушбу ишхонага борган. Ўшанда у «Қирғиз Петролеум Компани» 2020-йили 47 млн сом зарар кўрган бўлса, 2021-йили ишхонанинг соф даромади 160 млн сомни ташкил қилганини билдирган.