Охирги суткада коронавирусдан бир киши вафот этиб, 788 янги ҳолат қайд этилди

319

Қирғизистонда 21-январга кўра COVID-19 билан оғриётган бир киши вафот этиб, 788 янги ҳолат аниқланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Ҳудудлар бўйича:

  • Бишкек шаҳрида — 523;
  • Чуй вилоятида — 137;
  • Баткен вилоятида — 30;
  • Жалолобод вилоятида — 28;
  • Ўш вилоятида — 17;
  • Иссиқкўл вилоятида — 17;
  • Талас вилоятида — 17;
  • Ўш шаҳрида — 12;
  • Норин вилоятида — 7.

21-январга кўра бутун республика бўйича 284 одам касалликдан соғайди.

Қирғизистонда COVID-19 пандемияси бошлангандан бери касалликка чалинган беморларнинг умумий сони 193 816га етди. Ўлка бўйича 181 976 киши касалликдан соғайди. Пандемия бошлангандан бери коронавирус юқтирган 2 843 киши вафот этди.

Ҳозирда касалхоналарда 1 075 бемор даволанмоқда — уларнинг 58и ўта оғир аҳволда. Уй шароитида 6 429 одам даволанмоқда.