Чуй вилоятидаги Ижтимоий фонднинг Сокулук туман бошқармасининг етакчи мутахассиси 19-январда пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг матбуот хизмати билдирди.
Маълумотга кўра, 17-январда туман фуқароси соцфонднинг З.Э.З. исмли ходимига охирги 10 йилда тўланган ижтимоий чегирмалар ҳақидаги ҳужжатнинг нусхасини олиш учун мурожаат қилган. Бироқ мутахассис ҳужжат билан танишиб чиққандан кейин унда «қонун бузарликлар борлигини» айтиб, пул билан муаммони ижобий ҳал қилишни таклиф қилган.
Мазкур факт «Пул талаб қилиш» моддаси билан рўйхатга олиниб, гумондор МХДҚнинг вақтинча сақлаш жойига киритилди. Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.
2021-йилнинг 8-декабрида миллий хавфсизлик давлат қўмитаси Сузоқ тумани бўйича аҳолини ижтимоий томондан хизмат кўрсатиш бўлимининг бош мутахассисини пора олаётганда ушланган.
Ходим турғундан болаларга пособия олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш ва рўйхатга олиш учун пул талаб қилган. Бу иш «Пул талаб қилиш» моддаси билан қайд этилиб, гумондор вақтинча сақлаш жойига киритилган.