Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси собиқ президент Нурсултан Назарбаевни умрбод Қозоғистон миллий ассамблеяси ва республиканинг хавфсизлик кенгаши раислигини бекор қилувчи қонун лойиҳасидаги ўзгартиришларни маъқуллади. Бу ҳақда Мажлис депутати Канат Нуров Фейсбук саҳифасида билдирди.
Нуров энди тузатишлар парламентнинг юқори палатасига — сенатга юборилишини айтди.
«Биринчи президентнинг умрбод ҚУА ва хавфсизлик кенгаши раиси хизматини бажаради деган қонунни бекор қилиши керак эди. Бу ҳақда аввалроқ ўзи ҳам маълум қилган, биз бугун амалга оширдик. Мен мажлиснинг бу тарихий қарорини қабул қилишига қатнашдим», — деб билдирди халқ вакили.
Назарбаевнинг мурожаати
18-январда Нурсултан Назарбаев 2021-йил охиридан бери биринчи марта жамоатчиликка мурожаат қилиб, пенсионер сифатида «дам олаётганини», ҳукумат тўлиқ Касим-Жомарт Тўқаевда эканини айтган.
«Тўқаев хавфсизлик кенгаши раиси. Яқинда президент “Нур Отан” партияси раиси бўлиб сайланади», — деган у, давлат раҳбари Тўқаев таклиф қилган ислоҳотларни қўллашга чақиради.
Шунингдек, Назарбаев ўлкадан чиқиб кетди деган миш-мишларни инкор қилиб, Қозоғистон пойтахти Нур-Султан шаҳрида эканини қўшимча қилди.
5-январда ўлкадаги катта норозилик акциялари вақтида Тўқаев хавфсизлик кенгашини ўзи бошқаришини маълум қилган. Назарбаев хавфсизлик кенгашини 2019-йилдан бери бошқаради ва бу лавозимда умрининг охиригача ишлаши керак эди.
Қозоғистондаги норозиликлар
Қозоғистондаги норозиликлар 2-январда ўлканинг ғарбидаги Янги-Ўзўн шаҳридан бошланган. У ерда турғунлар газ қимматлаганидан норози бўлиб, тинчлик акциясига чиқишган. Бир неча кундан кейин митингга бошқа шаҳар турғунлари ҳам чиқиб, иқтисодий талаблар сиёсий талабга айланган. Норозилар амалдаги ҳукуматни истеъфосини ва биринчи президенти Нурсултан Назарбаевнинг дахлсизлигини бекор қилишни талаб қилишган.
Митингда энг кўп «Чол, кет!» деган чақириқ айтилган. Натижада 5-январга ўтар кечаси Қозоғистон ҳукумати истеъфога кетган.
Митингчилар билан куч тизимларининг тўқнашуви Олмаотада бўлган. 5-январь куни намойишчилар Олмаота шаҳар маъмуриятини босиб олишган. ОАВда митингчилар президент Қасим-Жомарт Тўқаевнинг Олмаотадаги давлат резиденциясига етганини ҳам ёзишган. Натижада у ерда ёнғин чиққан.
Бундан ташқари, митингчилир Олмаота аэропортини босиб олишган. Бироқ 6-январга ўтар кечаси ҳукумат ҳаво майдони бўшатилганини билдирган. Тадбиркорлар шаҳардаги йирик савдо марказлари талон-тарож қилинганини билдирган.
Норозиликлар тўхтамаётган вақтда Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Тўқаев митингчиларни «террорист» деб атаб, «террористик хавфдан ўтиш» учун КХШТдан ёрдам сўраган.
6-январга ўтар кечаси Арманистон бош вазири ва КХШТ раиси Никол Пашинян ташкилот Қозоғистонга тинчликпарвар кучларни юбориш қарорини қабул қилганини билдирган.
11-январда Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тўқаев КХШТнинг тинчлик ўрнатиш кучларининг асосий миссияси тугаганини маълум қилган.
14-январда Қирғизистоннинг тинчликпарвар кучлари ватанга қайтган — қозоқ ҳукумати ўлкада вазият барқарорлаша бошлаганини таъкидлаган. Тартибсизликларда 225 фуқаро ҳалок бўлган, уларнинг орасида 19 ҳарбий ходим бор.