«Давлатнинг энг катта муаммоси Нарматова билан Мадумаров экан». Депутат охирги воқелар ҳақида

363

Парламентдаги мухолифатчи «Бутун Қирғизистон» фракцияси депутати Орозайим Нарматова Super.TV ютуб-каналига интервью берди. У дипломи қалбаки деган гумон билан МХДҚда сўроқ қилинганини ва президентни унга нисбатан айтган сўзларига изоҳ берди.

Диплом ҳақида

Депутатнинг айтишича, уни декабрни охирида сўроққа чақиришган, бироқ парламентнинг янги сессияси бошлангани сабаб МХДҚнинг вакилларига адвокатимга учранглар деган. Нарматова сўроққа иккинчи марта чақирув янги йил байрамларидан кейин ишга чиққанда, январда келганини айтди.

Унинг айтишича, сўроққа кетаётганда МХДҚ уни қайси масала бўйича чақирганини билмаган.

«Кирганда сўроқ Жалолобод давлат университети фаолиятига боғлиқ деб айтишди», — деди депутат.

У очиқламаслик ҳақидаги келишувни имзолагандан кейин сўроқ ва терговнинг бориши ҳақида батафсил маълумот беролмаслигини айтди.

Нарматова ҳужжатларни аниқлигини текшириш МХДҚнинг эмас, ИИВни иши эканини таъкидлади. Унинг фикрича, қўзғалган жиноий иш ЖАДУ фаолиятига эмас, «шахсан ўзига қарши йўналтирилган».

Унинг айтишича, бу иш бўйича МХДҚ биргина Нарматова эмас, унинг отасини, холасини ҳам чақирган.

«Мамлакатнинг катта муаммоси Нарматова,“Бүтүн Кыргызстан” ва [Адахан] Мадумаров шекилли», — деб таъкидлади у.

Нарматованинг айтишича, парламентда унга бир неча киши келиб, ҳеч нарсани айтмасанг ўзингга яхши бўлади дейишган.

«Менинг мандатимга ҳукуматни “кўзи учмаяпти”. Сабаби ҳукумат уларнинг қўлида. Улар истаган одамини Жогорку Кенешга, турли хизматларга қўйишди. Шунингдек, амалдаги ҳукуматга аччиқ танқидларни айтган ёшларнинг орасида қамалмаган мен қолдим шекилли. Бироқ мандатни олиш билан, турли хил қоралаш билан мени ғайратимни синдирамиз деб ўйласа, мен бундан қўрқмайман», — деди у.

Орозайим Нарматова. Сурат:парламентнинг матбуот хизмати.

Жапаровнинг интервьюси ҳақида

Нарматова Садир Жапаровни «Вечерний Бишкек» нашрига берган интервьюсида ҳам тўхталган. Унда Жапаров Нарматова қалбаки диплом олган ва «ўз қилмиши учун жавоб бериши керак» деган.

Дапутат Жапаровнинг сўзларини танқид қилиб, одамни айбдор ёки айбсизлигини фақат суд аниқлайди деб таъкидлаган.

«Бироқ давлат ходимларини нозик жойидан ушлаб, тилини тортиб қўядиган тизимга тушиб қолибмиз», — деб билдирди у.

Бундан ташқари, депутат президент ўлканинг биринчи қочқин президенти Аскар Акаев ҳақидаги сўзларини ҳам танқид қилди. Жапаров интервьюда Акаевни кўрсатмаси Қумтўр ишида фойда берганини айтиб, «Аскар Акаевич олдин халқ олдида қилган хатоларини тўлиқ оқлади десак бўлади» деб билдирган эди.

«Кеча сиз [Садир Нуркожоевич] Аскар Акаевни Қумтўрдаги энг катта айбдор деб бизга [ёшларга] миямизга сингдириб, нафратланишни кучайтирган инсонларнинг бири эмасмидингиз? Адолат учун курашайлик деган сизмасмидингиз?» — деб таъкидлади Нарматова.

*Нарматова олдин Садир Жапаровнинг тарафдори ва «Мекенчил» партиясининг раисаси бўлган. У Жапаровни Қумтўр муаммосини кўтаргани учун танлаганини айтган. Шунингдек сиёсатчи «Мекенчил»ни ёшларга беришга ваъда берган. Нарматова Жапаров қувғин бўлганда, чет ўлкада юрганда, кейин қамоқда ўтирганда ҳам қўллаган. Депутат хоним бошқа ёш фаоллар билан бирга Жапаровни «Қумтўр» бўйиа айтганларини ёздириб, дискларини кўчама-кўча тарқатиб юрганини айтган.

Президентнинг интервьюсидан кейин аниқланмаган маълумотларни эълон қилган ҳар хил пабликларда Нарматовани танқид қилиб, аёллик обрўсига ва шахсий ҳаётига осилганлар бўлди. Ҳозирда кўп постлар ўчирилди.

Нарматовага бўлган қоралашларни кўриб, собиқ депутат ва ҳуқуқ ҳимоячиси Чолпон Жакупова уни қўллаб фикр билдирди.

«Орозайим, синглим, улар сени камситишмади, ўзларини уят қилишди. Депутат бўлиш учун албатта “қиз” бўлиш керак эмас, бироқ муштум, ақл ва “қайтмаслик” — бўлиши керак! Булар  барча аёлларни қўрқитиб, сиёсатга келтирмасликни истайди. Сабаби уларни синдириш осон, сабаби аҳмақона гендер чекловлари кўп!», — деди Жакупова.

Нарматовани сўроқ қилиш

14-январда Орозайим Нарматова МХДҚга сўроққа чақирилган. Ўша куни қўмита «Бутун Қирғизистон» депутати Жалолобод давлат университетига (ЖАДУга) ноқонуний қабул қилинган факти бўйича жиноий иш қўзғаган.

Депутат сайловга икки марта қатнашганини, ҳужжатларини барини МСК текширганини таъкидлаган. Нарматова 2020-йилдаги парламент сайловида ҳам қоралаш ҳаракати бўлганини айтган.

Қирғиз-тожик масаласи бўйича сўроқ қилинган «Бутун Қирғизистон» партияси лидери Адахан Мадумаров, ҳукумат томонидан унга ва тарафдорларига сиёсий тақиб бўлаётганини айтган.

Президент Садир Жапаров уларни «жиноят қилганини» айтиб, «қилган иши учун жавоб берсин» деган.

Нарматовани 2021-йили ҳам сўроқ қилишган — ИИВнинг маълумотига қарганда у ҳукуматни ортиқча танқид қилган.