Таҳлилчилар: Экстремизм бўйича қонун лойиҳаси сўз, фикр ва дин эркинлигини бузади

291

«Бир Дунё-Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ҳаракати ИИВ томонидан таклиф қилинган «Экстремистик ҳаракатга қаршилик кўрсатиш ҳақидаги» янги қонун лойиҳасидаги бир қанча ноаниқликларни тузатиш илтимоси билан президент Садир Жапаровга мурожаат йўллади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари қонун лойиҳаси қабул қилингандан кейин мазкур ноаниқликлар Қирғизистонда инсон ҳуқуқларини бузиб, икки хил маънони англатиб, қарама-қаршиликларга олиб келади деб ҳисоблашади. Марказнинг фикрича, англашилмовчиликларни аниқлаб, тўлиқ ўзгартириш керак.

«Сова» маълумот-аналитика маркази «Бир Дунё Қирғизистон»нинг мурожаати бўйича таклиф қилинаётган қонун лойиҳасини таҳлил қилиб, қуйидагидай ноаниқликларни аниқлади.

Экстремизмнинг ноаниқ тушунчаси

Марказдагилар қонун лойиҳасида «экстремизм» тушунчаси идеология қатори кўрсатилган деб ҳисоблашади. Идеология тушунчаси аналитикларнинг айтишича, бари учун мажбурий ва давлат фуқаролик жамияти ва шахсий ҳаётнинг барча абсолют назоратига олиб келиши мумкин.

Аналитиклар экстремизм тушунчасини аниқлашни талаб қилади деб ҳисоблашади.

«“Экстремизм идеологияси” деган тушунча қуйидагича бўлиши керак: “зўравонлик ва бошқа конституцияга қарши бўлган ҳаракатлар орқали зўравонликка олиб келган сиёсий, ирқий, миллий ва диний мақсадларга етишга йўналтирилган идеология”», — деб ҳисоблашади аналитиклар.

Аналитикларнинг фикрича, «экстремизмга йўналтирилган жиноятлар» ва «экстремистик мақсадлар» тушунчасида «зўравонликка олиб борувчи» ибора ҳам киритилиши керак.

Конституцияга қарши ҳаракатлар

Аналитикларни қонун лойиҳасидаги «конституцияга қарши бўлган ҳаракатлар» деган ибора ҳам ўйга солган. Улар янги қонун лойиҳасининг ташаббусчилари бу билан аниқ қайси ҳаракатларни айтмоқчи бўлгани тушунарсиз деб ҳисоблашади. Марказдагилар «ҳаракатлар» сўзига «зўравонликка олиб борувчи» деган иборани қўшишни таклиф қилишмоқда.

«“Идеология” ва “Конституцияга қарши бўлган ҳаракатлар” тушунчалари юридик томондан аниқланмаганлиги сабабини қонун лойиҳаси сўз, фикр ва дин эркинлигини бузиш қуроли бўлиб қолиши мумкин деб хавотирланяпмиз», — дейди марказ.

Марказнинг фикрича, конституцияга қарши келган ҳаракатларнинг ҳар бири аниқроғи, Конституцияга қарши келган ҳаракатлар, сиёсий ва бошқа мақсадлари бор бўлса ҳам экстремистик бўлиб ҳисобланавермайди.

ОАВларининг иши ва аниқликни йўқлиги

Марказ терминларда аниқлик йўқлиги сабаб ОАВларнинг иши «жабрланади» деб тахмин қилмоқда.

«ОАВнинг ишида экстремизм белгиларини бўлиши уларнинг фаолиятини тўхтатишга асос бўла олади. “Экстремизм”, “Идеология”, “конституцияга қарши ҳаракатлар” тушунчасининг аниқ маъноси йўқлиги сабаб таклиф қилинаётган қонун лойиҳаси мансабдорларни танқид қилаётган ОАВнинг фаолиятини тўхтатиш учун қўлланилиши мумкин», — деб ҳисоблашади таҳлилчилар.

Таҳлилчилар биргина ОАВ ходимлари ёки ташкилотнинг бир аъзосининг экстремистик ҳаракати бутун оммавий ахборот воситалари ёки ташкилотларни тарқатишга етарли асос бўлиши керак деб ҳисоблашади. Марказнинг айтишича, биргина эпизод асосида тарқатиш пропорцианал эмас чора бўлиб ҳисобланади.

Марказдагилар олдин ОАВга/ташкилотга огоҳлантириш бериш тўғри деб ҳисоблашади, сабаби кейин ташкилот суд орқали шикоят қилиб, агар суд ташкилотнинг ҳаракатларини ноқонуний деб топса, унда у 30 кун ичида барча камчилигини бартараф қилиши керак бўлади, акс ҳолда ташкилот фаолияти тўхтатилади.

Экстремистик материаллар ёки атрибутлар

Марказ экстремистик материалларни ёки атрибуттларни тарқатиш жиноий иш қатори қараладиган жиддий хавф туғдирмайди ва бу материаллар кутилмаганда тарқалиб кетиши мумкин деб ҳисоблашади.

Аналитиклар қонун лойиҳасининг маъносини бироз ўзгартириш керак, аниқроғи экстремистик материалларни ва атрибутларни тарқатиш ҳақидаги гапни «экстремизм идеологиясини тарқатиш мақсадида» сўзлари билан давом эттириш керак дейишади.

«Шундай қилиб бу қонун шундай идеологияни тарқатишнинг аниқ формаларини тақиқлайди», — дейди марказ.

Қонун лойиҳаси

29-декабрда ИИВ «Экстремистик ҳаракатга қаршилик кўрсатиш ҳақидаги» қонунини қайта ёзиб, жамоатчилик муҳокамасига чиқарган. У ҳукумат сайтида 28-январгача бўлади.

Лойиҳанинг маълумотномасида ҳозирда сиёсий, иқтисодий, криминал ва бошқа мақсадлар билан манфаатларни кўзлаётган деструктив ва экстремистик ташкилотлар бор, улар ўлканинг ва фуқароларнинг хавфсизлигига, конституциявий тизими асосини бузишгача етган хавотирни туғдирмоқда деб айтилади.

Агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, унда президент экстремизмга қарши курашиш бўйича ижройи ҳукумат фаолиятини бошқаради. Шунингдек, давлат дастурларини қабул қилиб, фармон ва буйруқлар чиқаради. Оддий сўз билан айтганда ҳаммаси унинг шахсий назоратида.